Баркисимето — Венесуэла шимоли-ғарбидаги шаҳар. Лара штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 724 минг киши (1990). Баркисимето стансияси. Баркисимето раёнининг савдо-транспорт маркази. Озиқ-овқат (шакарқанд ва бошқалар), тўқимачилик, семент, кўн поябзал саноати корхоналари мавжуд. Университет бор. Шаҳарга 1552-йилда асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил