Barlos
Барлос (Барулас, Баллос) — туркийкиргалар таркибига кирган қабилалардан бири. ХИИИ аср 2-ярмида Или дарёси бўйларидан Қашқадарё воҳасига кўчишган. ХИВ—ХВ-асрларда шу воҳа аҳолисининг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим рол ўйнаган. Амир Темур барлос қабиласидан бўлиб, саркарда ва вилоят амирларини асосан шулардан тайинлаган. Барлосларнинг бир гуруҳи Темурийлар ва Бобурийлар даврида Афғонистон ва Ҳиндистон ҳудудига кўчиб ўтган. ХИХ асрда биргина Деҳли шаҳри атрофида 15 минг барлос яшаганлиги тарихий манбаларда қайд этилган. Аммо барлос қабиласининг асосий қисми Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида қолиб, деҳқончилик ва чорвачилик билан машғул бўлган. Барлослар ўзбек тилининг қорлуқ-чигил лаҳжасида сўзлашган.
| Барлос | |
|---|---|
|
Барлос уруғининг вакилларидан бири Амир Темур (Герасимов томонидан тикланган юз кўриниши) | |
| Эски ном(лар)и | بارلاس-بورجیگین |
| Келиб чиқиш уйи | Боржигин |
| Асосчиси | Қорачор Барлос |
| Ҳудуд | Марказий Осиё |
| Машҳур вакиллари | Амир Темур, Бобур |
| Ҳукмдор унвонлари | амир, хон, подишоҳ, кўрагон, мирзо, бек, ғозий, султон, шайх |
| Ҳукмронлик даври | 1370—1858 |
Барлослар Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) ҳудудини назорат қилган ва унинг барча насл-насаби шу ҳудуд билан боғланган[1]. Кўчманчи бўлиб қолган қўшни қабилаларнинг аксариятидан фарқли ўлароқ, барлослар ўтроқлашган қабила эди[2]. Ўрта Осиёнинг туб аҳолиси билан кенг алоқалар туфайли қабила ислом динини ҳамда араб ва форс тилларининг кучли таъсирида бўлган қарлуқ тармоғига мансуб туркий чағатой тилини[3] қабул қилган эди.
Барлосларнинг бир гуруҳи Темурийлар ва Бобурийлар даврида Афғонистон ва Ҳиндистон ҳудудига кўчиб ўтган. ХИХ асрда биргина Деҳли шаҳри атрофида 15 минг барлос яшаганлиги тарихий манбаларда қайд этилган. Аммо барлос қабиласининг асосий қисми Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида қолиб, деҳқончилик ва чорвачилик билан машғул бўлган. Барлослар ўзбек тилининг қарлуқ-чигил лаҳжасида сўзлашган.
Тарихи
Барлослар ҳақида Рашидиддиннинг Олтин дафтар китобида, „Мўғулларнинг махфий тарихи“ китобида баъзи маълумотлар учрайди. Рашидиддининг фикрича, барлослар нирун мўғулларнинг Боржигин уруғидан тарқалган. Рашидиддиннинг ёзишича, барлос этноними Чингизхон давридан бери мавжуд бўлиб, Чингизхон ўғли Чиғатойга 4 000 кишилик қўшин ажратганида, уларнинг кўпчилиги барлос уруғидан бўлган. Мўғул тилидан таржима қилинганида барлос сўзи йўғон, кучли деб таржима қилинади. Абулғозихон фикрича эса, барлос сўзи саркарда деган маънони беради.
Ўзбек барлослари юқори мақомга эга эдилар. Улар барлос ҳақида „мардикорга бормас“ (яъни, у кунлик ишчи сифатида ишлашга кетмайди) деб айтишган. Сариосиё вилоятининг Ўрта Кўрук қишлоғидан бўлган эски ўзбек Барлос Ботир бобонинг айтишича, барлосни ҳеч ким мардикорлликка ундаши мумкин эмас ва барлосларнинг ўзлари бу ишларда қатнашишни уятли деб билишади[4].
Барлос лаҳжаси ўзбек тилининг қарлуқ-чигил шевасига тегишли бўлиб, кўплаб хусусиятлари билан ўзбек тилининг шаҳар лаҳжаларига яқин туради[5].
Манбалар
- ↑ Б.Ф. Манз, Тҳе рисе анд руле оф Тамерлан, Cамбридге Университй Пресс, Cамбридге 1989, п. 156–7.
- ↑ Гéрард Чалианд, А Глобал Ҳисторй оф Wар: Фром Ассйриа то тҳе Тwентй-Фирст Cентурй, Университй оф Cалифорниа Пресс, Cалифорниа 2014, п. 151.
- ↑ Г. Доэрфер, "Чагҳатай Арчивед Новембер 18, 2007, ат тҳе Wайбаcк Мачине", ин Энcйcлопæдиа Ираниcа, Онлине Эдитион 2007..
- ↑ Кармйшева Б. КҲ. Очерки этнической истории юзҳнйкҳ раёнов Тадзҳикистана и Узбекистана. Москва, 1976, С. 182.
- ↑ Дзҳураев Т. Узбекские диалектй Веркҳней Кашкадар’и. Ташкент, 1969. С. 74.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
- Ўзбек қабила ва уруғлари(Wайбаcк Мачине сайтида 2014-08-19 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-08-19 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |