Barmakiy
Фазл бин Яҳё бин Холид Бармакий (775 – Бағдод – 820) – аббосийлар давридаги вазир. Машҳур Бармакийлар – вазирлар сулоласидан. Халифа Ҳорун ар-Рашид билан эмикдош бўлган. Бир муддат Хуросонда ҳукмронлик қилган. Дастлаб муваффақияцизликка учраган, аммо отасининг танбеҳи ва раҳнамолигида қисқа муддат ичида Хуросонни обод ва маъмур ўлкага айлантирган. Адолатлилиги туфайли Хуросонда бир йилда йигирма мингта гўдакка Бармакийнинг исмини қўйишган. Саховатпешалиги билан ҳам ном чиқарган. Номаълум сабабларга кўра халифанинг ғазабига учраб, зиндонга ташланган. Етти йил зиндонда ётиб, ўша ерда вафот этган.
Бармакий мансуб бўлган Бармакийлар тарихда чуқур из қолдирган вазирлар сулоласидан саналади. Алишер Навоийнинг замондоши, бир муддат бош вазир лавозимида ҳам ишлаган Хожа Алоуддин Али Сонеий ўзини Бармакийнинг авлодидан, деб ҳисоблаган.
Навоий ўз шеърларида ахлоқий масалаларни ёритишда Бармакийни талмеҳ ўрнида қўллаган:
Амалға боқмаки бебаҳри фазл эрур яксон,
Фузайли Бармакий ўлсун, вагар Фузайли Аёз.
(“Ғаройиб ус-сиғар”, 276-ғазал[1])
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат.