Барнард юлдузи - кучсиз қўшалоқ юлдуз. М5В спектрал синфига киради. Кўринмас йўлдошга (айланиш даври тахминан 25 йилга тенг) эга. Илонелтувчи юддуз туркумида жойлашган. Барнард юлдузигача бўлган масофа 1,83 пс га тенг . Барнард юлдузининг йил давомидаги хусусий ҳаракати 10,25" ни ташкил этади. Узоқ кузатишлар шуни кўрсатдики, Барнард юлдузи йўлдошининг массаси 1,2 Юпитер массасига тенг экан.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил