Barnes (London)
Барнес (инглизча: Барнес) – Англиянинг жанубидаги туман, Темзадаги Ричмонд округи таркибига киради. Ричмонд марказидан 9.3 км узоқликда, Темза дарёси бўйида жойлашган.
Географияси ва транспорти

Барнс Лондоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, ғарб, шимол ва шарқдан Темза дарёси билан чегараланган.
Темир йўли
Барнс Лондон метро тармоғида эмас. Бироқ, унга тўғридан-тўғри иккита Миллий темир йўл стансиялари хизмат кўрсатади ҳамда уларнинг иккаласи ҳам Лондоннинг Травелcард 3 зонасида жойлашган:
- Барнес темир йўл стансияси
- Барнес кўприги темир йўл стансияси
Иккала стансияга фақат Жанубий Ғарбий темир йўл томонидан бошқариладиган поездлар хизмат кўрсатади. Барнес темир йўл стансиясига жануби-ғарбдан Теддингтон ва Кингстон томон юрадиган поездлар ҳам хизмат кўрсатади. Энг яқин бошқа темир йўл стансиялари Путней ва Мортлакеда жойлашган[1]. Қўшни Ҳаммерсмитҳда Лондон метроси мавжуд бўлиб, у ерда иккита стансия тўртта линияга хизмат қилади: Cирcле ва Ҳаммерсмитҳ & Cитй линиялари ва Дистриcт ва Пиccадиллй линиялари. Ҳаммерсмитҳдан шаҳар ва Wест Энд билан тўғридан-тўғри алоқалар мавжуд. Бундан ташқари, Ҳеатҳроw аэропорти, Эалинг, Эаст Энд ва Райнер’с Лане билан тўғридан-тўғри уланишлар мавжуд[2].
Автобуслари
Барнесга қуйидаги Лондон автобуслари хизмат кўрсатади: 33, 72, 209, 265, 283, 378, 419, 485 ва Н22.
Тарихи


1889-йилда Барнес Барнес муниципал округи таркибига кирди. 1965-йилда эса бу туман тугатилди ва Барнес Темзадаги Ричмонд Лондон тумани таркибига ўтказилди.
Ибодат жойлари
Барнес ҳудудида еттита черков мавжуд бор[3].
- Барнес Баптистлар черкови
Спорти
Футболи
Барнесни футбол тарихида ўз ўрни бор. Маълумотларга кўра футбол ўйинларига ҳакамлик қилиш тарихи шу ерга келиб тақалади. Барнес футбол академияси ҳам Англия футболи учун ёш иқтидорларни кашф қилишни давом этмоқда. Туман шарафини ҳимоя қилувчи энг яхши футбол клуби Стонеwалл ФC ҳисобланади[4].
Регбиси
Барнес туманида регби ҳам ривожланган. Барен Элмс номи билан танилган Барнес Регби клуби майдони WWТ Лондон маркази ёнида жойлашган. Клуб мамлакат миқиёсида ўз ўрнига эга.
Манбалар
- ↑ „Лондон'с Раил анд Тубе сервиcес“. 2019-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-сентябр. (ПДФ).
- ↑ „Лондон'с Раил анд Тубе сервиcес“. 2019-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-сентябр.(ПДФ)
- ↑ „Барнес ин Cоммон: Абоут Чурчес Тогетҳер ин Барнес“. Чурчес Тогетҳер ин Барнес. 2013-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 6-апрел.
- ↑ „Стонеwалл“. Cлуб Информатион. фоотбалл.митоо. 2011-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 31-май.