Barno Abdullayeva
- Википедияда исми Барно ва фамилияси Абдуллаева бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Барно Сайфутдиновна Абдуллаева (1974-йил 20-июл, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олима, педагогика фанлари доктори (2007), психология фанлари доктори (ДСc, 2022), профессор (2011).
| Барно Сайфутдиновна Абдуллаева | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1974-йил 20-июл Тошкент, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | педагог |
| Соҳаси | педагогика |
| Таълими | Тошкент давлат педагогика институти |
| Илмий даражаси | педагогика фанлари доктори, психология фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
Андоза:Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил |
Биографияси
Барно Абдуллаева 1974-йил 20-июл Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. 1991—1996-йилларда Тошкент давлат педагогика институти физика-математика факулетитда таҳсил олган. 1996—1997-йилларда мазкур университетнинг „Алгебра ва сонлар назарияси“ кафедрасида стажёр-тадқиқотчи, 1997—2001-йилларда „Математика ва уни ўқитиш методикаси“ кафедраси аспиранти, 2001—2004-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги Чилонзор академик лицейида математика ўқитувчиси ҳамда илмий-услубий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2006—2008-йилларда Тошкент давлат педагогика университети „Гуманитар факултетларда математика“ кафедраси доценти, 2008—2011-йилларда „Гуманитар факултетларда математика“ кафедраси мудири, 2011—2014-йилларда „Бошланғич таълим методикаси“ кафедраси мудири, 2014—2016-йилларда „Бошланғич таълим ва жисмоний маданият“ факултети декани, 2016—2018-йилларда Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар бўйича проректор лавозимида фаолият кўрсатган. 2018-йилдан Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида ишлаб келмоқда[1][2]. Шунингдек, 2022-йилдан Тошкент шаҳар „Оқила аёллар“ ҳаракати етакчиси[3].
Оиласи
Оилали. Уч нафар фарзанди бор[1].
Илмий фаолияти
Барно Абдуллаева 2002-йилда „Академик лицей талабаларининг математик тафаккурини ривожлантириш (Умумлаштирувчи дарслар мисолида)“ мавзусида номзодлик диссертациясини, 2006-йилда „Фанлараро алоқадорликнинг методологик-дидактик асослари (Ижтимоий-гуманитар туркумдаги академик лицейларда математика ўқитиш мисолида)“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2003-йилда педагогика фанлари номзоди, 2007-йилда педагогика фанлари доктори илмий даражасини, 2005-йилда доцент, 2011-йилда профессор илмий унвонини олган. 2022-йил „Бўлажак ўқитувчилар ўқув-илмий фаолияти мотивациясининг психофизиологик детерминантлари“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, психология фанлари доктори (ДСc) илмий даражасини олган[4][5]. Олима 30 та дарслик ва ўқув қўлланма, 10 та монография, 200 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифидир[1].
Унвон ва мукофотлари
- „Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси“ кўкрак нишони (2014)[2];
- „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил“ эсдалик нишони (2016)[2];
- „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги“ эсдалик нишони (2021);
- „Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси“ кўкрак нишони (2021);
- „Халқ таълими фидойиси“ кўкрак нишони (2021);
- „Йил аёли“ миллий танлови „Йилнинг энг фаол олима аёли“ номинацияси ғолиби (2021)[6];
- Турон фанлар академияси академиги (2022).
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Барно Сайфутдиновна Абдуллаева“. 2023-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-июл.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига асосан, Тошкент шаҳрида «Оқила аёллар» ҳаракати фаолияти ташкил этиш учун йиғилиш бўлиб ўтди.“ (2022-йил 6-сентябр). 2023-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-июл.
- ↑ „Абдуллаэва Барно Сайфутдиновнанинг фан доктори (ДСс) диссертацияси ҳимояси ҳақида э’лон“ (2022-йил 5-декабр).
- ↑ „Абдуллаева Барно Сайфутдиновнанинг психология фанлари доктори (ДСc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида“ (2022-йил 6-декабр).
- ↑ „“Йил аёли”: Мудофаа вазирлиги вакили танловнинг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари сафида“ (2021-йил 3-декабр). 2023-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-июл.