Википедияда исми Барно ва фамилияси Қодирова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Барно Қодирова – (1958-йил 8-декабр, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон ССР) – актриса, дубляж устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Дўстлик ордени соҳибаси.

Барно Қодирова
Таваллуди 1958-йил 8-декабр (1958-12-08) (67 ёш)
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi→Oʻzbekiston
Касби Актриса
Турмуш ўртоғи Ориф Йўлдошев
Мукофотлари

Фаолияти

1976-йилда Пушкин номидаги ўрта мактабни битириб, Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг Драматик театр ва кино актёрлиги факултетида таҳсил олган. Дубляж соҳасидаги фаолиятини талабалик давридан бошлаган. Унинг дубляждаги устози Мукамбар Раҳимова бўлган. Бугунга қадар 1000 дан ортиқ филм ва сериалларда овоз берган[1]. Унинг илк энг катта овоз берган филми Рамаяна телесериали бўлган. Актриса фаолияти давомида "Гамми айиқчалари", "Ака-ука Грим эртаклари", "Шрек" мултфилми, "Андерсон эртаклари", "Оппоғой ва етти гном", "Нофелет қаерда?", "Сабр косаси", "Салом шодлик, салом ғам" бадиий филмларига, "Эсмералда", "Икки дугона", "Меҳмонхона хўжайини", "Бахт қасри" каби телесериалларга овоз берган.

Барно Қодировани халққа танитган кинофилмлар эса "Тоғлик куёв"[2], "Абдуллажон", "Пойма-пой", "Оқибат", "Ўжар келин", "Бебаҳо", "Мазлумлар" каби телесериал ва бадиий филмлар ҳамда "Оловли йўллар", "Дил пайванди", "Ўзи уйланмаган совчилар", "Қисмат битиги", „Саодат“ сингари миллий сериаллар ҳисобланади.

У шунингдек Ўзбекфилм киностудияси актрисаси ҳамда Ўзбекистон киноарбоблар уюшмаси аъзоси ҳисобланади.

Шахсий ҳаёти

Барно Қодирова Ўзбекфилм киностудияси режиссёри Ориф Йўлдошев билан турмуш қурган. Уларнинг икки қизи ва беш набираси бор. Катта қизи Шахноза Убайдуллаэва Ўзбекистон телеканалининг дубляж студиясида муҳаррир, иккинчи қизи эса шифокор бўлиб ишлайди.

Мукофотлари

Санъат соҳасидаги фаолияти учун Барно Қодировага 2019-йили Дўстлик ордени топширилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист фахрий унвони билан ҳам тақдирланган.

Манбалар

Ҳаволалар