Википедияда исми Барно ва фамилияси Сатторова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Барно Джахангировна Саттарова 1972-йилда Тошкентда зиёлилар оиласида дунёга келган[1]. 1996—2001-йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг „Физика ва астрономия“ таълим йўналишини тамомлади. 2001—2003-йилларда Тошкент давлат педагогика университети магистратура бўлимида таҳсил олиб, „Астрономия“ мутахассислгига эга бўлди. 2003-йилдан Тошкент давлат педагогика университети „Ахборот технологиялари маркази“ методисти кейинчалик инженер мухандиси, „Физика ва уни ўқитиш методикаси“ кафедраси ўқитувчиси, кейинчалик эса шу кафедра доценти вазифасини бажарувчи, физика-математика факултети ўқув ишлари бўйича декан муовини лавозимида фаолият юритиб, 2009-йилда „Олий таълимда астрономия фанини ўқитишда ахборот технологияларини қўллашнинг методик асослари“ мавзусида таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (астрономия) ихтисослиги бўйича диссертациясини ҳимоя қилиб, педагогика фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлди. 2014-йилдан „Физика ва астрономия ўқитиш методикаси“ кафедрасида доцент, университет ўқув-методик бошқармасида методист лавозимида фаолият юритиб, 2014-йил 31-декабрда доцент илмий унвонига эга бўлди[1]. 100 га яқин илмий ишлар э’лон қилди, шу жумладан: 12 та ўқув қўлланма, 2 та методик қўлланма ва 50 дан ортиқ илмий мақола, 1 та электрон дарслик (патент олинган), 1 та илмий ғоя учун муаллифлик гувоҳномасига эга бўлди, 40 дан ортиқ мақола ва тезислари Республика ҳамда чет эл илмий амалий конференсия тўпламларида э’лон қилинган[1].

Барно Сатторова
Таваллуди 1972-йил
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Иш жойлари Тошкент давлат педагогика университети
Таълими Тошкент давлат педагогика университети
Илмий даражаси педагогика фанлари номзоди
Илмий унвони доцент

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.