Baro ibn Molik
Баро ибн Молик ал-Ансорий (арабча: البراء بن مالك الأنصاري; тах. 641-йилда вафот этган) – Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг саҳобаси, Бану Хазраж қабиласининг Бану ан-Нажжор бўлимига мансуб ансорлардан[1], Анас ибн Моликнинг укаси.
Баро ибн Молик ал-Ансорий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти |
641 ёки 642 Шуштар, Хузистон, Эрон |
| Дини | Ислом |
| Ота-онаси |
|
| Танилган соҳаси | Саҳоба |
| Бошқа номлари | Ибн Молик |
Баро ибн Молик 641–642-йилларда Шуштарда Сосонийлар давлатига қарши қамал вақтида олган жароҳатлари туфайли вафот этган.
Биографияси
Ал-Баро Бану Ғанм уруғидан бўлиб[2], лар Бану Хазраж қабиласининг Бану ан-Нажжор уруғининг бир бўлими ҳисобланган.
Муҳаммад даврида Баро ибн Молик туя чайқовчи бўлиб хизмат қилган[3][4].
Баро ибн Молик Бадр жангидан ташқари Муҳаммад бошчилигидаги барча юришларда иштирок этган[5]. У, шунингдек, биринчи зиёратда Дарахт бай’атида ҳам қатнашган[2]. Ҳунайн жангида Баро ибн Молик ўзи ўлдирган душман аскарларидан хумс ёки талон-тарож қилинган мол-мулкнинг бешдан бир қисмини олган[6].
Ридда урушлари
Муҳаммаднинг вафотидан сўнг Ислом динига кўпчилик бўлиб кирган мусулмонлар худди шу тарзда бу диндан чиқа бошлайдилар. Халифа Абу Бакр бу гуруҳларнинг етакчиларига қарши жанг қилиш учун бошланган Ридда урушига ўн битта қўшин юборган эди[7].
Ямома жангида исёнчиларнинг Мусайлама қўмондонлиги остидаги исёнчи қўшин ва унинг Бану Ҳанифадан бўлган 40 000 нафар аскарлари „Ўлим боғи“ номли қўрғонда мустаҳкам жойлашиб олишган эди, токи Баро ибн Молик қал’а деворларига найзалар ва катапулталар орқали ҳужумга ўтиб, уни ёриб ўтиш режасини таклиф қилмагунга қадар Икрима ибн Абу Жаҳл ва Холид ибн Валид ушбу қўрғонни ёриб кириш учун қаттиқ жанг олиб боришган. Мусулмонлар Баро томонидан берилган ушбу ҳужум режасини амалда қўллашга рози бўлишган. У режага кўра қал’ага тушиб, девор ва қал’а дарвозасидаги кўплаб шаҳар қўриқчиларини бирма-бир ўлдириб, дарвозани ёлғиз ўзи ичкаридан очган ва Холид ибн Валид бошчилигидаги мусулмон қўшинларининг ичкарига киришларига имкон яратиб берган. Холид ибн Валид ичкарига кириб, 20 000 нафар собиқ мусулмонларни ўлдирган, шу жумладан, уларнинг раҳбари Мусайлама Ваҳши ибн Ҳарб ва Абу Дужана ал-Ансорий томонидан ўлдирилган[8][7]. Ибн Ҳажар бу жангда Баро ибн Моликнинг ўзи ҳам Химар ал-Ямама (Ямама эшаги) лақабли кучли Мусайлама жангчисига қарши жанг қилгани ҳақида гувоҳлик берган[9]. Баро қиличи билан рақибининг иккала оёғини кесиб, уни ерга йиқитишга муваффақ бўлган, кейин уни ўз қиличи билан ўлдирган[9].
80 дан ортиқ жароҳат олганига қарамай, Баро ибн Молик Ямома жангидан кейин омон қолишга муваффақ бўлган. Жангдан кейин Холид ибн Валид аскарларнинг чодирларига шахсан ташриф буюргани ҳамда у ерда Баронинг ярасини даволаб ва унга дам олишини айтгани ҳақида маълумотлар мавжуд[10].
Форснинг забт этилиши

Уммон Султонлигидан бошлаб Форсга қарши денгиз босқинининг бошланиши билан Баро Дарин (Қатиф) оролидан Сосонийлар империяси қўшинларини қувиб чиқариш мақсадида ал-Ала ал-Хадрамий ва Арфажа ал-Бариқий бошчилигидаги Баҳрайндан келган денгиз экспедициясида иштирок этган. Оролнинг Зараҳ қал’асида бўлиб ўтган сўнгги жангда Баро форс қўмондони Марзбонни яккама-якка жангда ўлдирган ва жангдан сўнг унинг 30 000 тангалик бойлигини тортиб олишга муваффақ бўлган[11][12]. Бироқ халифа Умар бир киши учун бунчалик катта миқдордаги ўлжани қўлга киритиш жуда кўплигини кўриб, уни беш қисмга бўлган ва шундан тўрт қисмини Барога беришга қарор қилган, ўлжанинг қолган бир қисми эса халифалик хазинасига юборилган[11].
Кейинчалик мусулмонларнинг Форсни забт этиш пайтидаги Қодисия жангида Баро ибн Молик ҳам қатнашган ва у ерда бошқа аскарлар Барони бундай қийин жангда ғалаба қозонишлари учун дуо қилишини сўрашган, чунки мусулмон аскарлари унинг дуолари Худога етиб боришига ва ғалаба қозонишларига ишонишган[13].
Мусулмонлар Хузистонни забт этиш чоғида қўшин олий қўмондони Абу Мусо ал-Ашъарий халифага ансорийлардан иборат элита қўшин юборишини сўрайди. Бунга жавобан халифа Умар ансорийлардан иборат бўлинмани, шунингдек, унинг таркибида Баро ибн Молик ва Анас ибн Моликларни юборади[14][15]. Хузистонга юришда мусулмонлар Дажла дарёсининг шарқий томонидаги Суза кўпригида, айниқса, қийинчилик билан жанг олиб боришади, чунки жангнинг биринчи қисмида душман аскарлари ғалаба қозонишга муваффақ бўлади[16]. Шу тариқа мусулмон аскарлари яна Баронинг ҳузурига ундан жангда ғалаба қозонишлари учун дуо қилишини сўраб келишади. Баро ибн Молик уларни дуоларида сўраб, намозини ўқиб бўлгач, мусулмонлар яна жангга киришади ва ғалаба қозонишади[16].
Кейинчалик, Шуштар қамалида ҳам иштирок этган Баро ибн Молик ушбу юриш давомида ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, у Мужоза ибн Савр ас-Садусий билан бирга 35 нафар аскардан иборат кичик бир гуруҳ билан деярли бир йилдан бери ўтиб бўлмайдиган қал’а девори остидаги сув йўлидан яширин тарзда ўтишга ва қамални ёриб киришга муваффақ бўлади[17]. Баро бошчилигидаги аскарлар бўлинмаси шаҳар дарвозасида турган кўплаб қўриқчиларни ўлдириб, дарвозани очиб беришади ва Абу Мусо ал-Ашъарий бошчилигидаги мусулмонлар қўшинининг шаҳарга бостириб кириб, шаҳар аҳолисини бўйсундиришга имкон яратиб беради[18]. Заҳабий[19] томонидан ёзилган „Сияр Аълам Нубала“ йилномасида ҳамда Ибн ал-Асир томонидан ёзилган „Усд ал-ғоба“ йилномасида қайд этилган маълумотларга кўра биргина шу жангнинг ўзида Баро ибн Молик камида 100 нафар сосоний аскарларини ўлдирган[20][21].
Ўлими
Мусулмон йилномачилари Баро ибн Моликнинг жангда қачон ҳалок бўлгани ҳақида икки хил ривоятни қайд этадилар:
- Ибн Ҳажар ал-Асқалоний ривоятига кўра, Баро ибн Молик Форсдаги Шуштар қамалида шаҳид бўлган. Ушбу қамал чоғида занжирбанд этилган акаси Анасни қутқариш мақсадида унинг қўлига боғланган занжирларни эритиб, қизиб эриган темирни суғуриб олаётган Баронинг терилари куйиб кетади ва кафт суяклари кўриниб қолади. Анас ибн Моликни озод этган Баро орадан кўп ўтмай вафот этади[22][23].
- Молик ибн Анас[24], Табарий, Имом ал-Бухорий, Ибн Ҳиббон ва Ибн Манда томонидан берилган маълумотларга кўра, Баро ибн Молик ҳақиқатан ҳам Шуштар қамалида ҳалок бўлган, аммо унинг ўлимига эритилган пўлат илгагидан олган жароҳати сабаб бўлмаган. Уларнинг сўзларига кўра, Баро ибн Молик ушбу жангда Ҳормузон қўлида ҳалок бўлган[25]. Заҳабий ушбу ривоятни саҳиҳ деб ҳисоблайди[16], шунингдек, ушбу версия Ал-Байҳақий томонидан ҳам келтириб ўтилган[13]. Заҳабий, шунингдек, Баро вафот этганида йигирма ёшда бўлганини ҳам қайд этган[2].
Хусусиятлари
Солномачиларнинг айтишича, Баро озғин, бироқ ниҳоятда жасур шахс бўлган[25]. Халифа Умар ўз саркардаларига ҳеч қачон Барога қўшинга қўмондонлик қилиш ҳуқуқини бермасликларини тайинлаган, чунки унинг жасорати ва қўрқмаслиги бутун бошли қўшинни ҳар қандай жанг майдонига ундаши ва аскарларни хавф остига қўйиши мумкин эди[26]. Замонавий ёзувчи Холид Муҳаммад Холид ўзининг „Рижала Ҳавла Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам“ китобида айтилишича, халифа Умар Баронинг ҳарбий қобилиятини юқори баҳолаган. Мусулмонлар Хузистонни забт этиш пайтида, жанг майдонига қўҳимча равишда Суҳайл ибн Адий бошчилигидаги бўлинма Абу Мусо ал-Аш’арий томонидан юборилаётган вақтда халифа Умар Абу Мусога Баро ибн Моликни ҳам Суҳайл бўлинмаси сафига қўшишни буюрган[27].
Анас ибн Моликнинг айтишича, Баро гўзал овозга эга бўлиб, шеър ўқишни яхши кўрган, кейинчалик Анас укасини шеър ўрнига Қур’он ўқишга кўндирган[9].
Намоз
Солномачиларнинг айтишича, Муҳаммад Барони Аллоҳ томонидан ибодатлари доимо қабул бўладиган тақводор шахс сифатида улуғлаган[25][28].
Эрондаги Суза кўприги устида кечган жангда мусулмон аскарлари ғалаба қозонишлари учун Баронинг олдига унинг дуосини олиш учун келишган[16].
Ўлими
Диққатга сазовор жойлар
Баро ибн Молик номи билан аталган бир қанча жойлар ва институтлар мавжуд бўлиб, буларга мисол тариқасида Саудия Арабистонидаги Ал-Баро ибн Молик аралаш бошланғич мактабини келтириш мумкин[29]. Бундан ташқари Қатардаги кўчалардан бирига ҳам Баро ибн Молик номи берилган[30].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Андоза:Энcйcлопаэдиа Исламиcа
- ↑ 2,0 2,1 2,2 ад-Дҳаҳаби. „Сияр а'лам Нубала“ (ар). АЛ-Ислам. Қаралди: 2021-йил 11-декабр.
- ↑ „Ал-Адаб Ал-Муфрад » Беттинг анд симилар пастимес - كتاب القمار ونحوه » Ҳадитҳ 1264“. Суннаҳ.cом. — „Граде Саҳиҳ/Аутҳентиc (Насируддин Ал-Албани)“. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр.
- ↑ „Ал-Адаб Ал-Муфрад » Беттинг анд симилар пастимес - كتاب القمار ونحوه » Ҳадитҳ 1264;“. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр.
- ↑ ибн ал-Атҳир, Али „Са;д ибн Аби Wаққас“, . Усд ал-гҳабаҳ фи марифат ал-Саḥабаҳ (ар). Дар ал-Котоб Илмия, 1994. Қаралди: 2021-йил 28-ноябр.
- ↑ Абдул Азиз бин Абд ал-Салам бин Аби ал-Қасим бин Ҳассан ал-Салами ал-Шафи'и, Изз ал-Дин. Жиҳад Сепанжанг Заман (ид). Ниага Сwадая, 2006 — 190-бет. ИСБН 9793746467. Қаралди: 2021-йил 11-декабр.
- ↑ 7,0 7,1 Исмā'īл ибн 'Умар ибн Катҳīр, Абу ал-Фиḍā 'Имāд Ад-Дин. Калид Ибн Ал-wалид. CреатеСпаcе Индепендент Публишинг Платформ, 2015. ИСБН 978-1-5084-3520-4. Қаралди: 2021-йил 24-ноябр.
- ↑ Аҳмад Гҳаданфар, Маҳмоуд. Cоммандерс Оф Муслим Армй. Даруссалам, 1998. Қаралди: 2021-йил 24-ноябр.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 Ибн Муҳаммад ал-Ҳуқаил. „بطولات البراء بن مالك رضي الله عنه“ (ар). Алукаҳ (2007). — „Ал-Исбаҳ; Ибн Ҳажар реcордед тҳе нарратион фром аттрибутед ит то Ал-Багҳаwи тҳроугҳ Аёуб, он тҳе аутҳоритй оф Ибн Сирин, он тҳе аутҳоритй оф Анас ибн Молик, он тҳе аутҳоритй оф Ал-Бара ҳимселф“. Қаралди: 2021-йил 11-декабр.
- ↑ Раф'ат ал-Бася, Абдурраҳман. Сосок Пара Саҳабат Наби (Ҳардcовер) (ид) Аю: , Қистҳи Пресс, 2017 — 51-бет. ИСБН 9789793715506. Қаралди: 2021-йил 24-ноябр. „Умар саид: "...дон'т эвер ассигн ал-Барра' (ибн Малик) ас cоммандер, синcе ҳис браверй cан cаусе ҳис солдиэрс то фалл унтил тҳе ласт ман..."“
- ↑ 11,0 11,1 Сабиқ, Саййид. Фиқиҳ Сунна 4; қуотинг Абу Шайбан Ҳадитҳ регардинг тҳе споилс оф wар аccординг то Ислам ин Мушаннад Аби Шайбан (ид). Република Пенербит, 2017 — 458-бет. ИСБН 9786020822624. Қаралди: 2021-йил 24-ноябр.
- ↑ Сабиқ, Саййид. Фикиҳ Суннаҳ – Жилид 5 (Эбоок) (ид), Cакраwала Публишинг; қуотинг Абу Шайбан анд Абу Даwуд — 84-бет. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр.
- ↑ 13,0 13,1 ибн ʿĪсā ас-Суламī аḍ-Ḍарīр ал-Бūгҳī ат-Тирмидҳī. „Тҳе Нодал Энcйcлопедиа Боок - Ал-Дурар Ал-Сунни“. Исламwеб.cом (1433). — „(9) [14194])) Нарратед бй Абу На'им ин "Ҳилят ал-Аwлия'" (1/7), анд ал-Байҳақи ин "Шу'аб ал-Иман" (7/331) симиларлй. Фром тҳе ҳадитҳ оф Анас, май Год бе плеасед wитҳ ҳим. Ал-Тирмидҳи нарратед тҳе бегиннинг оф ит (3854), анд ҳе саид: Ит ис аутҳентиc анд ҳасан фром тҳис роуте.“. Қаралди: 2021-йил 6-декабр.
- ↑ Динаwари, Аҳмад. ал-акҳбāр ал-ṭиwāл (ар) Фароук Ал-Таббаа: . Дар Ал-Арқам, 2016 — 114-бет. Қаралди: 2021-йил 11-декабр.
- ↑ 'Ала ал-Азҳим, Иса. المجمل في تاريخ البصرة (ар). دار الشؤون, 2010 — 24-бет. Қаралди: 2021-йил 11-декабр.
- ↑ 16,0 16,1 16,2 16,3 ал-Мисри, Маҳмуд. Энсиклопеди Акҳлак Расулуллаҳ Жилид 2 (ид). Пустака Ал-Кауцар, 2019 — 180-бет. Қаралди: 2021-йил 12-декабр.
- ↑ Ад-Дҳаҳаби, Шамс ад-Дин. Сияр А'лам Нубала – Ҳашим ибн Утбаҳ чаптер 3, 3рд — 200-бет. Қаралди: 2021-йил 24-ноябр.
- ↑ Зирикли, Кҳайр ал-Дин ал-. الأعلام: قاموس تراجم لأشهر الرجال والنساء من العرب والمستعربين والمستشرقين, 5тҳ, 2002 — 279-бет. Қаралди: 2021-йил 24-ноябр.
- ↑ ал Дҳаҳаби. „Сияр А'лам Нубала“. Қаралди: 2021-йил 15-январ.
- ↑ ал Жазари. „Усд ал-гҳāбаҳ фи ма'рифат ал-ṣаḥāбаҳ: "Тҳе Лионс оф тҳе Форест анд тҳе кноwледге абоут тҳе Cомпанионс"“. ал Эман. 2024-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-январ.
- ↑ Муҳаммад Кҳалид, Кҳалид. Мен Ароунд тҳе Мессенгер Аллаҳ'с Блессинг анд Пеаcе бе Упон Ҳим (эн) МАҲДИ СҲАРИФ: . Дар ал Котоб Илмияҳ, 2006 — 317-бет. ИСБН 9782745139795. Қаралди: 2021-йил 24-ноябр.
- ↑ Мужиб, Фатҳул. Ал-Барра' бин Малик Ал-Аншари, Санг Ужунг Томбак Пасукан (ид) Мустажаб: . ЙПИА Да'wаҳ cентер Ёгякарта, 2008. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр.
- ↑ ал-Асқалани. „Ал-Бара ибн Малик“ (ар). Исламсторй (2006). — „Ибн Ҳажар репортед фром тҳе аутҳоритй оф Ишақ ибн Абдуллаҳ ибн Аби Талҳаҳ“. 2024-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-декабр.
- ↑ Ибн Анас, Малик. موسوعة شروح الموطأ - 24 ، 25 - الفهارس العامة. Қаралди: 2021-йил 11-декабр. „Муwатта Имам Малик реcординг фром тҳе аутҳоритй оф Ибн Сирин“
- ↑ 25,0 25,1 25,2 Ҳаwрамани. „مجزاة بن ثور السدوسي“. Ҳадитҳ Трансмиттер Энcйcлопедиа. © 2021 Ҳаwрамани.cом. Қаралди: 2021-йил 24-ноябр.
- ↑ Раф'ат ал-Бася, Абдурраҳман. Сосок Пара Саҳабат Наби (Ҳардcовер) (ид) Аю: , Қистҳи Пресс, 2017 — 47-бет. ИСБН 9789793715506. Қаралди: 2021-йил 24-ноябр. „Умар саид: "...дон'т эвер ассигн ал-Барра' (ибн Малик) ас cоммандер, синcе ҳис браверй cан cаусе ҳис солдиэрс то фалл унтил тҳе ласт ман..."“
- ↑ Муҳаммад Кҳалид, Кҳалид „ал-Бара' ибн Малик“, . رجال حول الرسول صلى الله عليه وسلم (ар). Қаралди: 2021-йил 11-декабр.
- ↑ „Жами' ат-Тирмидҳи » Чаптерс он Виртуэс » Ҳадитҳ“. Суннаҳ.cом. — „Граде: Ҳасан/соундс чаин (Даруссалам Публишер)“. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр.
- ↑ „Cоcа-Cола Финализес тҳе Фирст Пҳасе оф "Счоолс э-cом"“. албаwаба неwс. албаwаба (2007). Қаралди: 2021-йил 13-декабр.
- ↑ „Темпорарй cлосуре он Ибн Дирҳам Стреэт“. Ашгал Публиc Wоркс Аутҳоритй. Ашгал (2021). Қаралди: 2021-йил 13-декабр.
Адабиётлар
„ал-Бара' бин Малик ( البراء بن مالك بن النضر ( رضي الله عنه“ (Энглиш, Арабиc). муслимсчоларс.инфо. Қаралди: 2021-йил 27-декабр.