Barometrik formula
Барометрик формула — оғирлик кучи майдонидаги газ (атмосфера) босимининг баландликка қараб ўзгаришини ифодалайдиган формула. Ҳамма баландликларда температура бирдай ҳисобланганда (изотермик ҳол): бунда: р — газ босими, с — газнинг молекуляр оғирлиги, Р — газ доимийси, г — оғирлик кучи тезланиши, Т — мутлоқ температура. Барометрик формула баландлик ортиб борган сари газ (атмосфера) босимининг камайиб боришини кўрсатади. Баландлик катта бўлса, температурани ўзгармас деб белгилайди. Атмосферанинг айрим қатламларида температура А баландликка қараб чизиқли ўзгаради.
Самолёт қандай баландликда учаётганини кўрсатувчи асбоб — алтиметрнинг ишлаш тарзи атмосфера босимининг баландликка қараб ўзгариб боришига асосланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |