Барон (лотинча аго) — Ғарбий Европада ўрта асрларда қиролнинг бевосита вассали; Қирол кенгаши аъзоси. Кейинчалик дворянлар, зодагонлар унвони (аёллар баронесса деб аталган). Англияда олий Баронлар ХИИИ асрдан бошлаб алоҳида сиёсий имтиёзга эга ижтимоий табақага, кейинчалик парламентда лордлар палатасининг меросий аъзоларига айланганлар. Барон унвони Англияда виконт унвонидан қуйи саналган. Франсия ва Германияда Барон унвони граф унвонидан қуйи турган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил