Бароний Зиёвуддин (1285 - 1356) — тарихчи; Деҳли султони Муҳаммад Туғлоқ саройида яшаб, ижод қилган. Б.нинг "Тарихи Фирузшоҳий" асари султонликнинг 1265-йилдан 1356-йилгача бўлган тарихига оид. Асар шахсий кечинмалар асосида ёзилган бўлиб, қимматли манбалардан ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил