Навруз Аҳмадхон
Бароқхон ибн Эсон Тува ибн Мутуген ибн Чиғатой
Ҳукмронлигининг бошланиши: 1552
Ҳукмронлигининг тугаши: 1556
Ўтмишдош: Суюнчхўжахон
Ворис:Бобо Султон
Туғилган санаси: 1510-йил
Вафот санаси:1556
Вафот жойи:Самарқанд
Дафн жойи:Самарқанд
Сулола:Шайбонийлар

Бароқхон (ҳақиқий исми Наврўз Аҳмадхон) (? — 1556, Самарқанд) — ўзбек шайбонийлар сулоласидан бўлган хон.

Абулхайрхоннмнг невараси, Тошкент ҳокими Суюнчхўжахоннинг кичик ўғли. Отасининг вафотидан кейин Тошкент ҳокими (1533—1551)[1], сўнгра Мовароуннаҳр (1551—1556) хони. Бароқхон ёшлигида Восифийдан шеърият, мусиқа, ашула, вазн ва назмдан таълим олган. Айни вақтда чавандозлик ва ҳарбий машқлар билан кўпроқ машғул бўлган. Бароқхон ўз салтанатини кенгайтириш учун кўп ҳарбий юришлар уюштирган. Абдуллатифхон вафотидан кейин 1551-йил Самарқанд тахтига ўтирган ва Наврўз Аҳмадхон номи билан Мовароуннаҳрни бошқарган. Унинг номи билан танга пуллар зарб этилган[2]. Бароқхон ободончилик ишларига эътибор берган, Тошкентда Бароқхон мадрасасини қурдирган. Ҳофиз Таниш Бухорийнинг „Абдулланома“ асарида қайд этилишича, Бароқхон 1556-йил Зарафшон дарёсидан бошланган Дарғом каналининг бош иншооти — Равотхўжа тўғонини тузаттириш учун келган ва шу ерда тўсатдан вафот этган. Бароқхон даврида Мовароуннаҳр билан Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, Ҳиндистон, Хитой, Сибир ўртасида савдо-сотиқ, элчилик муносабатлари ривожланган.

nothumb
1500 — 1510 Муҳаммад Шайбоний
1511 — 1512 Суюнчхўжахон
1512 — 1530 Кўчкунчихон
1530 — 1533 Абу Саид
1533 — 1540 Убайдулла И
1540 — 1540 Абдулла И
1540 — 1551 Абдуллатиф
1540 — 1550 Абдулазиз
1552 — 1556 Наврўз Аҳмад
1552 — 1556 Бурҳон султон
1556 — 1561 Пирмуҳаммад
1561 — 1583 Искандархон
1583 — 1598 Абдуллахон ИИ
1598 — 1599 Абдулмўмин
1599 — 1601 Пирмуҳаммад ИИ
1601 — 1605 Боқимуҳаммад
1605 — 1608 Валимуҳаммад
1608 — 1650 Имомқули
1640 — 1647 Надр Муҳаммадхон
1645 — 1680 Абдулазиз
1680 — 1702 Субҳонқули
1702 — 1711 Убайдуллахон ИИ
1711 — 1747 Абулфайз
1756 — 1758 Муҳаммад Раҳим
1758 — 1785 Дониёлбий оталиқ
1785 — 1800 Амир Шоҳмурод
1800 — 1826 Амир Ҳайдар
1826 — 1826 Амир Ҳусайн
1826 — 1827 Амир Умар
1827 — 1860 Амир Насруллоҳ
1860 — 1885 Амир Музаффар
1885 — 1910 Амир Абдулаҳад
1910 — 1920 Амир Олимхон

Ҳаволалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил