Baroqxon madrasasi
Бароқхон мадрасаси — Тошкентда қурилган Мадраса (1531/32 — ХВИ аср 2-ярми). Ҳовли атрофида ҳужралар ва ички тарафида пештоқ бўлиб, мадрасанинг ғарбий қисми бирмунча олдинга чиққан. Пойдевори тошдан, қалин деворлари турли ҳажмдаги пишиқ ғиштдан ишланган. Баъзи жойлари синчли. Бароқхон мадрасаси ўрнида дастлаб 2 (катта ва кичик) мақбара бўлган. Кичик мақбарада Бароқхон қабри бор. Унинг тўрт томонидаги эшикларидан учтаси кейинроқ беркитиб ташланган (қолган эшикдан зина билан томга чиқилган). 1904-йилда масжидга айлантирилган катта мақбарада Тошкент ҳокими Суюнчхўжа қабри жойлашган. Бароқхон икки мақбарани ўз ичига олган Мадраса қурдирган. Мадрасанинг шарқ томонидаги улкан пештоққа ранг-баранг сиркор ғиштчалардан намоён терилган. У ҳандасий ва гириҳ нақшлар билан ҳошияланган. Пештоқнинг юқори қисми сақланмаган. Асосий пештоқнинг орқа томонида яна пештоқ ва беш қиррали равоқ бор. Ғарб томондаги ички пештоқ кўк гумбазнинг таркибий қисми бўлган. Бароқхон мадрасаси нинг тўрт бурчагида чўзиқ хона (қорихона)лар бўлган. Бино шакли ва безаклари ўз ҳолича қолган. Унинг 22 м ли гумбази кўк сиркор ғиштчалар билан пардозланган (гумбаз 1868-йилги зилзила пайтида қулаб тушган). Гумбаз остидаги 4,5 м ли пойгумбазга турли рангдаги сиркор ғиштчалардан ҳандасий ва гириҳ нақшлар териб яратилган, Қуръон суралари битилган. Мақбара ички қисмидаги безаклар кейинчалик кўчиб тушган. Ички деворнинг тепа қисмида ганчдан ишланган нақшлар бўлиб, уларга олтин суви югуртирилган, пастки қисмида олти бурчакли сополлардан терилган кенг изора бор (улар яшил сиркор, зарҳалли ғиштчалар билан ажратилган). ХХ аср бошларидаги таъмир вақтида қад. безакларнинг қолдиғи кўчириб ташланиб, оқ ганч билан сувалган. Бароқхон мадрасаси нақшларининг гўзаллиги, қурилиш услуби жиҳатидан Самарқанднинг энг яхши меъморий ёдгорликлари (ХВ аср иккинчи ярмидаги Оқ сарой ва Ишратхона)га яқинлашади. 1946, 1949, 1951, 1967-йилларда таъмир ишлари олиб борилган. Бароқхон мадрасаси да Ўзбекистон Мусулмонлари идораси жойлашган.
| Мадраса | |
Бароқхон мадрасаси
| |
| Барақхон мадрасаси | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Тошкент |
| Манзил | Зарқайнар кўчаси, 103-уй (Ҳазрати Имом мажмуаси) |
| Мактаб йўналиши | сунний |
| Мулкдор | Давлат мулки. Тошкент шаҳар Маданий ме'рос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида. Вақф хайрия жамоат фондида текин фойдаланиш шартномаси асосида. |
| Мадраса тури | Катта |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Бинокорлик ташаббусчиси | Бароқхон |
| Ҳомийлар | Бароқхон |
| Асосий сана: ХВИ аср 2-ярми
| |
| Мақоми | Давлат ҳимоясида[1] |
| Қўшимча маълумотлар | Баракҳан Мадрасаҳ |
Галерея
Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |