Baroretseptorlar
Барорецепторлар (баро... варецеп-торлар), механорецепторлар, прессорецепторлар — қон томирларининг деворларидаги сезув нерви охирлари. Томирлар девори чўзилганда Барорецепторлар қўзғалади ва қон босими, ҳажми ўзгаришларини сезиб, уларни рефлекс йўли билан бошқаради. Барорецепторлар ҳамма томирларда, рефлексоген зоналар (юрак, аорта, ўпка ва бошқалар)да эса кўпроқ бўлади. Қон босими кўтарилганда марказий нерв системасига импулслар юбориб, томирлар тонусини камайтиради, парасимпатик нерв системасининг марказларини қўзғатади, натижада қон босими пасаяди. Қон босими узоқ вақт мобайнида тез-тез кўтарила берса, унга Барорецепторлар мослашиб қолади (физиологик адаптация), бу эса гипертония касаллигининг сабабларидан бири бўлиб қолиши мумкин[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |