Абу Абдуллоҳ Барқий – “Насо­йим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Шимолий Африкадаги Барқа шаҳрида туғилган. Мисрнинг улуғ шайхларидан. Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Ҳасан Антокий, Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний билан бирга Хожа Юсуф Ҳамадонийдан иршод олган. Мисрдаги ижтимоий ҳаётга катта таъсир ўтказган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”.