Barqiyoruq
Барқиёруқ, Рукнуддин Барқиёруқ (? — 1104) — салжуқийлар султони (1094 — 1104). Маликшоҳ 1 нинг ўғли. Маликшоҳ И вафот этгач, унинг ўғиллари Б., Маҳмуд, Маликшоҳ, Муҳаммад ва Санжар ўртасида тахт учун кураш бошланиб, вазир Низомулмулк Барқиёруқни қўллаб-қувватлаган. Барқиёруқ биродари Маҳмуд ҳукмронлиги (1092 — 94) дан сўнг тахтни эгаллашга муваффақ бўлган. У ўз ҳукмронлиги даврида мулкдорлар ғалаёнлари, ҳашшошийлар ҳаракати ва тахт талашаётган биродарларига қарши кураш олиб бориб, салтанат бирлигини сақлашга ҳаракат қилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |