Барра бинт Абдулмуṭталиб (араб. برة بنت عبد المطلب) Муҳаммад алайҳиссаломнинг аммаси эди. У Маккада Абдулмутталиб ва Фотима бинт Амрнинг никоҳидан туғилган. Унинг ака-укалари Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб, Зубайр ибн Абдулмутталиб ва Абу Толиб ибн Абдулмутталиблар эди[1][2].

Ҳаёти

У икки марта турмушга чиққан. Унинг биринчи эри Қурайш қабиласининг Махзум уруғидан Абдул Асад ибн Ҳилол эди[2]. Уларнинг ўғилларининг исмлари Абдуллоҳ (Абу Салама), Суфён ва Асвад эди. Абу Салама ва Суфён мусулмон бўлганлар, Асвад эса мусулмон бўлмаган. Асвад кейинроқ Бадр жангида ҳалок бўлган[3].

Иккинчи эри Қурайшнинг Амр ибн Луай қабиласидан Абу Рухм ибн Абдулуззо эди. Уларнинг Абу Сабра исмли ўғиллари бўлган[4]. Барра ягона Аллоҳга иймон келтирган ҳолда вафот этган. Вафотидан кейин эри Маймуна бинт Ҳорисга уйланган.

Манбалар

  1. ↑ Ибн Ҳишам ноте 97.
  2. ↑ 2,0 2,1 ибн Саад, Муҳаммад. Табақат вол. 8: Тҳе Wомен оф Мадина. Та-Ҳа Публишерс, 1995 — 33-бет. 
  3. ↑ ибн Саад, Муҳаммад. Табақат вол. 3: Тҳе Cомпанионс оф Бадр, 2013 — 183-бет. 
  4. ↑ ибн Саад, Муҳаммад. Табақат вол. 8: Тҳе Wомен оф Мадина. Та-Ҳа Публишерс, 1995 — 385-бет.