Барретер (инг . барреттер — ўзгартирмоқ) — электрон ва ион асбобларида токни барқарорлаштирадиган мослама. Темир симдан тайёрланади ва водород билан тўлдирилган берк шиша баллонга жойлаштирилади. Б. ишлаганда сими 200 — 600° гача қизийди. Занжирдаги кучланиш орца, унга мутаносиб ҳолда симнинг қаршилиги ҳам ортади, натижада ток кучи ўзгармайди. Б. ўзгарувчан ва ўзгармас ток занжирларида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил