„Барс“ ордени — Қозоғистон Республикасининг 1999-йил 26-июлдаги 462-И-сонли қонуни билан таъсис этилган орден.

„Барс“ ордени
И даражали
Тури орден
Мамлакат Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
ИИ даражали
Тури орден
Мамлакат Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
ИИИ даражали
Тури орден
Тақдирлаш асоси Қозоғистон Республикасининг миллий ўзлигини ва суверенитетини мустаҳкамлашдаги; тинчликни та’минлашдаги, Қозоғистон жамияти ва миллий бирлигини мустаҳкамлашдаги; давлат, ишлаб чиқариш, илмий, ижтимоий ва маданий-ижтимоий фаолиятдаги; ёки халқлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги, миллий маданиятларни яқинлаштириш ва ўзаро бойитишдаги, давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлардаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади.
Мамлакат Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
Ҳолати топширилади
Таъсис этилган санаси 26-июл 1999-йил
Мукофотлар тартиби
Кейинги (юқори) Назарбоев ордени[1]
Кейинги (қуйи) Шон-шараф ордени[1]

Ушбу орден қуйидаги хизматлари учун берилади:

  • Қозоғистон Республикаси давлатчилиги ва суверенитетини мустаҳкамлагани;
  • тинчликни, жамиятнинг жипслигини ҳамда Қозоғистон халқи бирлигини таъминлагани;
  • давлат, ишлаб чиқариш, илмий, ижтимоий-маданий ва жамоат фаолиятидаги хизматлари;
  • халқлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси;
  • миллий маданиятларни яқинлаштириш ва ўзаро бойитишга қўшган ҳиссаси;
  • давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиргани учун берилади[2].

Даражалари

„Барс“ орденининг учта даражаси мавжуд:

  • И даражали „Барс“ ордени юлдуз ва елка тасмасидаги нишондан иборат.
  • ИИ даражали „Барс“ ордени кўкрак нишонидан иборат.
  • ИИИ даражали „Барс“ ордени бўйин тасмасидаги нишондан иборат.

Орденнинг энг юқори даражаси — И даража ҳисобланади. Тақдирлаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: ИИИ даража, ИИ даража ва И даража. Баъзан юксак хизматлари учун давлат раҳбарининг қарорига биноан ушбу кетма-кетликка риоя қилинмасдан ҳам мукофотланиши мумкин[1].

Тавсифи

Орден тасмаси тўқ кўк рангда бўлиб, марказида учта сариқ чизиқ мавжуд.

  • И даража учун елка тасмасининг эни — 100 мм;
  • ИИ даража учун кўкрак тасмасининг эни — 32 мм;
  • ИИИ даража учун бўйин тасмасининг эни — 20 мм.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Аwардс анд ордер оф тҳе Републиc оф Казакҳстан“ (эн). Эгов.кз (2021-йил 11-май). Қаралди: 2022-йил 16-август.
  2. ↑ "Қозоғистон": Миллий энсиклопедия / Бош муҳаррир Ә. Нисанбаев. — Олмаота: „Қозоқ энсиклопедияси“ Бош таҳририяти, 1998. ИСБН 5-89800-123-9, Х жилд.