Бартанг — Помирдаги дарё, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида (бош қисми Афғонистонда), Панж дарёсининг ўнг ирмоғи (Амударёнинг юқори қисми). Б.нинг юқори оқими — Оқсув, ўрта қисми — Мурғоб, Сарез кўлидан сал қуйироқда Б. деб аталади. Б. — Мурғоб — Оқсувнинг уз. 528 км (Б.нинг уз. 133 км), ҳавзасининг майдони 24,7 минг км². Б. Помир тоғларини шарқдан ғарбга чуқур водийдан кесиб ўтади. Асосан қор ва муздан сув олади. Ўртача сув сарфи (қуйилиш жойида) 128 м³/сек. Дарёда Шужон ГЕС қурилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил