Бартер битими — (италианча баратаре-айирбошламоқ, инглизча бартер трансаcтион)- айирбошлаш шартномаси, мавоза деб ҳам юритилади. Айирбошлаш шартномасига мувофиқ ҳар бир тараф бошқа тарафга бир товарни бошқа товарга алмаштириш йўли билан мулк қилиб топшириш мажбуриятини олади (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 497-моддаси). Бошқача айтганда, бунда товарлар, ашёлар алмаштирилади. Айирбошлаш шартномаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фкнинг 497-501-моддалари қўлланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996-йил 9-августдагиба ПФ-1504-сон „Бюжет билан ҳисоб-китоб юритувчиларнинг су’бектларининг мас’улиятини ошириш чора-тадбурлари тўғрисида“ги Фармонининг 4-бандига кўра, 1996-йил 1-сентабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси доирасида маҳсулот етжазиб бериш тўғрисида мавоза асосидаги шартномалар тузиш тақиқланган[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси