Барзан (курдча: بارزان[1][2]) Ироқнинг Курдистон минтақасидаги Эрбил муҳофазотида, Катта Забнинг шарқий соҳилида жойлашган қишлоқ.

Барзан

بارزان
Қишлоқ
Skyline of Barzan
Мамлакат Ироқ
Минтақа Ироқ Курдистони
Муҳофазот Эрбил муҳофазоти
Туман Мергасор тумани

Тарихи

Қишлоқ тарихан Зебарий қабиласи ҳудуди бўлиб, Базиран номи билан Бадинан таркибига кирган. 19-асрда қишлоқ Нақшбандий шайх ва унинг издошлари қароргоҳи бўлган. Ҳозирда улар Барзани қабиласи деб аталади[3].

1914-йилда Барзан Битлис қўзғолони билан бир вақтда содир бўлган ҳамда руслар қўллаб-қувватлаган Абдусалом Барзаний бошчилигидаги курдларнинг Усмонли империясига қарши қўзғолони маркази эди[4].

1920-йилда Петрос Элия бошчилигида оссурийлар Барзанга бостириб кириб, қишлоқни ёқиб, талон-тарож қилдилар[5].

1915-йилгача Усмонлилар қишлоққа бостириб кириб, маҳаллий шайхни осиб ўлдиргунга қадар қабила номинал жиҳатдан Усмонли империясидан мустақил эди. 20-аср бошларида қишлоқда қўшни Брадост қабиласи билан зиддият юзага келган ва бу Ироқ ҳукуматининг аралашувини талаб қилган.

1943-йилда маҳаллий Мустафо Барзаний қўзғолон кўтарди ва тезда Ироққа қарши ёрдам тўплади. Бу эса 1943-йилдаги Барзоний қўзғолонига айланиб кетган[3].

Иқлими

Барзанда иссиқ-ёзли Ўрта ер денгизи иқлими (Cса) ҳукмрон. Ёзи иссиқ, қуруқ ва қиши салқин, ёмғирли. Бу жой Ироқдаги энг ёмғирли шаҳарлардан бири. Қишки тунлар ҳарорати ўртача совуқдан паст бўлиб, шаҳарда совуқ ҳавони таъминлайди. Вақти-вақти билан қор ёғади.

Барзан иқлим кўрсаткичлари
Ой Январ Феврал Март Апрел Май Июн Июл Август Сентябр Октябр Ноябр Декабр Йил
Ўртача юқори ҳарорат °C (°Ф) 9.0
(48.2)
10.5
(50.9)
14.7
(58.5)
20.6
(69.1)
27.8
(82.0)
34.5
(94.1)
38.7
(101.7)
38.8
(101.8)
34.8
(94.6)
27.4
(81.3)
17.9
(64.2)
10.9
(51.6)
23.8
(74.8)
Кунлик ўртача ҳарорат °C (°Ф) 4.3
(39.7)
5.5
(41.9)
9.4
(48.9)
14.8
(58.6)
21.1
(70.0)
26.9
(80.4)
30.9
(87.6)
30.8
(87.4)
26.6
(79.9)
20.0
(68.0)
12.3
(54.1)
6.3
(43.3)
17.4
(63.3)
Ўртача паст ҳарорат °C (°Ф) −0.3
(31.5)
−0.6
(30.9)
4.2
(39.6)
9.0
(48.2)
14.4
(57.9)
19.4
(66.9)
23.2
(73.8)
22.8
(73.0)
18.4
(65.1)
12.7
(54.9)
6.7
(44.1)
1.7
(35.1)
11.0
(51.8)
Ўртача ёғингарчилик миқдори см (дюйм) 151
(5.9)
172
(6.8)
150
(5.9)
114
(4.5)
37
(1.5)
1
(0.0)
0
(0)
0
(0)
1
(0.0)
19
(0.7)
88
(3.5)
106
(4.2)
839
(33)
Манба: Cлимате-Дата[6]

Манбалар

  1. ↑ „Гело Рêбаза Барзанî тê çи wате е?“ (ку). Навкурд. 2024-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-декабр.
  2. ↑ „فێستیڤاڵی کولتووری ناوچەی بارزان“ (ку). Рûдаw. Қаралди: 2019-йил 19-декабр.
  3. ↑ 3,0 3,1 Маcкензиэ, Д.Н. (1965). "Бāрзāн". Энcйcлопедиа оф Ислам. дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_1250. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/*-СИМ_1250. 
  4. ↑ Ҳеннинг, Барбара. Нарративес оф тҳе Ҳисторй оф тҳе Оттоман-Курдиш Бедирҳани Фамилй ин Империал анд Пост-Империал Cонтехц: Cонтинуитиэс анд Чангес (эн). Университй оф Бамберг Пресс, 2018-04-03 — 322, 323, 324, 325, 326, 327-бет. ИСБН 9783863095512. 
  5. ↑ Wиграм, Wиллиам Аингер; Wиграм, Сир Эдгар Тҳомас Аингер. Тҳе Cрадле оф Манкинд: Лифе ин Эастерн Курдистан (эн). А. & C. Блаcк, Лимитед, 1922 — 403–407-бет. 
  6. ↑ „Cлимате статистиcс фор Барзан“. Cлимате Дата. Қаралди: 2017-йил 21-январ.