Barzan minoralari
Барзан миноралари (арабча: برج برزان „Юқоридаги жой“) Умм Салал Муҳаммад қал’аси миноралари сифатида ҳам танилган, 19-аср охирида қурилган ва 1910-йилда Шайх Муҳаммад бин Жассим Ол Тани томонидан таъмирланган қўриқ минораларидир[1]. Улар 19-аср охири ва 20-аср бошларида қурилган мудофаа тизимининг жанубий томонида, баланд ерлардан оқиб тушадиганда ёмғир суви тўпланадиган „равдат“ водийсини ҳимоя қилиш учун бунёд этилган. Арабча „барзан“ „баланд жой“ деган маънони англатади[1][2].
| Барзан миноралари | |
|---|---|
арабча: برج برزان | |
|
| |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | Тарихий қо'риқловчи миноралар |
| Жойлашуви |
Умм Салал Муҳаммад, Умм Салал, |
| Мамлакат | Қатар |
| Координаталар | 25°25′05″Н 51°24′47″Э / 25.418024°Н 51.413094°Э |
| Эгаси |
|
| Баландлиги | 16 м (52 фт) |
Бинолар 2003-йилда қайта тикланган. Минораларнинг баландлиги 16 метр (52,49 фут) га тенг[2]. Қал’а ғарб томонда жойлашган бошқа иккита мустаҳкамланган бино ва шимол томондаги яна бир минора билан боғланган. Барзан миноралари денгиз яқинида марварид топловчи ғаввосларини кузатиш, яқинлашиб келаётган кемаларни аниқлаш ва ой ҳолатини таҳлил қилиш учун расадхона сифатида қурилган бўлиши мумкин[2][3]. Барзан миноралари қайта қурилганда бир қатор қулайликлар яратилган[1].
Дастлаб маржон тош ва оҳактош билан қурилган конструксиялар Қатарнинг анъанавий дизайни ва қурилиш усулларини ўз ичига олган. Бўрон пайтида ёмғир сувини бино деворларидан тушириб юбориш учун ёғочдан „маразим“, меҳмонларни қабул қилиш учун миноралар орасидаги „мажилис“ хонаси ва тўрт қаватли томлар, „данчал“ ёғоч қутб конструкцияси, „басгижл“ тўқилган бамбук чизиқлар шулар жумласидандир.
Тарихи
Барзан миноралари 19-аср охирларида қурилган[4] ва 20-аср бошларида Шайх Муҳаммад бин Жассим Ол Тани томонидан таъмирланиб, келаётган Усмонли аскарларига қарши қўриқлаш миноралари сифатида хизмат қилган. Унинг отаси бир неча йил олдин Ал-Важба жангида Усмонлиларни мағлуб этган бўлса-да, Муҳаммад янгиланган ҳарбий кескин чоралардан чарчаган эди. Миноралардан, шунингдек, маҳаллий Қатарликлар томонидан муқаддас Рамазон ойида янги ойни кузатиб туриш учун ҳам фойдаланилган, чунки ой ҳолатини таҳлил қилиб бориш жуда муҳим бўлган. Миноралар 2003-йилда Қатар ҳукумати томонидан қайта тикланган[2][3].
Географияси
Барзан миноралари Умм Салал муниципалитетида жойлашган Умм Салал Муҳаммад[5] шаҳридаги Жебел Лусаил деб номланган паст тепаликда ўрнашган бўлиб, қирғоқдан тахминан 10 м км ва Қатар пойтахти Доҳадан 15 км шимолда жой олган. Минораларнинг бир томонида улкан, замонавий уйлар, иккинчи томонида эса вақтинчалик қурилган уйлар бор. Шайх Жассим бин Муҳаммад Ал Сонийнинг собиқ мустаҳкам уйи ёки баъзан қал’а деб аталадиган ҳудуд миноралар ёнида жойлашган. Миноралар ортида яшил дарахтлар, ҳайвонлар ва палма дарахтлари билан тўла ноёб воҳага дуч келиш мумкин[2][3].
Тузилиши
Барзан миноралари қалинлиги бир метр бўлган деворларга эга, айниқса пойдеворида, улар таянчлар билан мустаҳкамланган. Бир минора конус шаклидаги деворларга, иккинчисида эса улкан ва баҳайбад зинапояларга эга. Бу деворлар маржон тошларининг бир-бирининг устига қўйилган хом бўлакларини оҳактош билан бирлаштириш ва аралаштириш, кейин иккаласини лой оҳак билан сементлаш орқали қурилган. Бу услуб қандайдир тарзда Зубара қал’аси деворларини қурилишига ўхшаб кетади. Кейин деворлар қуриганидан сўнг гипсли қатлам билан қопланган. Барзан миноралари тўрт қаватли томга эга. Биринчи қатлам бир қатор „данчал“ ёғоч устунлардан иборат бўлиб, улар баъзан ҳимоя қилиш учун битум билан бўялган. Кейинги „данчал“ устунлари „басгижл“ қатлами, яъни тўқилган бамбук чизиқлар қатлами билан қопланган. Мангров шохларидан эҳтиёткорлик билан қурилган тўр, иссиқ ёзда минораларни қуёшдан ҳимоя қилиш учун сиқилган лой қатлами билан қўшилиб кетади. Миноралар, шунингдек, баъзи ташқи хусусиятларни ҳам эътиборга олган, масалан, „мажилис“ деб аталадиган меҳмонларни қабул қилиш хонаси, ҳавони тозалаш учун деразалари бўлган Л шаклидаги айвон ва намозхона сифатида ҳам фойдаланилган, болаларга Қур’он ўргатиш мактаби бўлган қисм эса „мадраса“ деб аталган. Анъанавий „маразимлар“ деворларнинг сирт қатламини ҳимоя қилади ва чўлда кучли, аммо камдан-кам учрайдиган момақалдироқ ва бошқа турдаги бўронлар содир бўлганда ёмғир сувини ерга тушириб юбориш учун томдан чўзилган ёғоч каналлар сифатида бунёд этилган. „Маразимлар“ одатда „мажилис“ ва масжид тепасида қурилган[2][3].
Жадвал
Якшанба, сешанба, пайшанба кунлари минора ташрифчилар учун 9:00 дан 17:00 гача; жума куни эса 12.30-17.00 гача очиқ бўлади. Кириш бепул, чипта талаб қилинмайди. Бошқа томондан, Шайх Жассим бин Муҳаммед Ол Сонийнинг уйи, Умм Салал қал’алари ва қал’аларнинг бошқа қўшимча миноралари каби атрофдаги бир қанча диққатга сазовор жойлар шахсий мулк бўлгани учун ташриф буюрувчилар кириши чекланган[2][3].
Галерея
Катталаштириш учун эскиз устига босинг.
-
Барзан миноралари яқинидаги воҳа
-
Барзан минораси (конусли), ён томондан кўриниши
-
Умм Салал Муҳаммад қалъаси.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Барзан Тоwерс: Қатар Виситор“. Қатарвиситор.cом. 2012-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-ноябр.. Қатарвиситор.cом. Арчивед фром тҳе оригинал он 2012-10-24. Ретриэвед 2012-11-16.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 >
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „Барзан Тоwерс :: Эхплоре-Қатар.cом“. Эхплоре-қатар.cом. 2012-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-ноябр.
- ↑ Заҳи Ҳаwасс. „أم صلال محمد.. تاريخ وتراث“ (Арабиc). Ашарқ Ал Аwсат (2013-йил 30-май). Қаралди: 2015-йил 29-июл.
- ↑ Р. Ҳаwкер. „Традитионал Арчитеcтуре оф тҳе Арабиан Гулф: Буилдинг он Десерт Тидес“. WИТ Пресс (2008-йил 10-июн).