Барзилай (ибронийча: מרכז רפואי ברזילי‎) – Ашкелондаги тиббиёт мажмуаси. Муассасанинг Ашкелон, Ашдод, Сдерот, Кирят-Гат, Кирят-Малаки ва бошқа шаҳарларда бўлимлари жойлашган. Ушбу ҳудудларда жами 617 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Касалхонанинг хар бир бўлими беш юз нафаргача беморни қабул қила олади.

Барзилай шифохонаси
Жойлашув Исроил Ашкелон
Очилиш санаси 1961-йил
Харита
Барзилай шифохонаси

1961-йилда муассаса 1950-йилларда Исроилнинг жанубий округида ошган аҳоли сонини қамраб олиш мақсадида очилган.

Комплекс режаси Давид Анатол Бруccус томонидан ишлаб чиқилган. Қурилиш Жанубий Африка сионистик федерацияси, Ашкелон муниципалитети ва Мифал ҲаПаис кўмагида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан молиялаштирилган. Шифохона 1961-йил 20-июлда очилган бўлиб, дастлаб болалар бўлими, туғруқхонадан иборат бўлган. Аскарлар учун махсус 15 ўрин ажратилган. Фаолиятнинг дастлабки беш йилида ўринлар сони 150 тага етказилган, жарроҳлик бўлимлари қўшилган. 1966-йилда шифохона ҳудудида кичик тиббиёт ходимлари мактаби очилган. 1971-йил 20-мартда мажмуага Исраэл Барзилай номи берилган.

Араб озодлик ҳаракатлари бошланган 2000-йилдан буён муассаса ярадорлар, террорчилик ҳаракатлари қурбонлари ва бошқа аҳоли терактга учраганларни қабул қилинадиган асосий нуқтага айлангани билан машҳур[1].

Мажмуа ҳудудида Жанубий Осиёдан шиа зиёратчилар ташриф буюрадиган мусулмонлар зиёратгоҳи ҳам мавжуд[2]. 1990-йилларда, қочоқларнинг навбатдаги тўлқинидан сўнг, ҳукумат бошқа бино қуришга қарор қилган. Мажмуанинг янги очилган биноси 4 қаватли бўлиб, асосан болалар бўлимларидан иборат. Жарроҳлик бўлимида 10 та жарроҳлик амалиёти учун хоналар мавжуд .

2000-йиллда қўшимча бино қурилиши диний жамоанинг норозилигига сабаб бўлган. Натижада, қўшимча бино асосий бинодан 300 метр узоқликда қурилган.

Манбалар