Бас-тер — Гваделупа о.даги шаҳар, Вест-Индияда, Франсия мулки бўлмиш Гваделупанинг маъмурий маркази. Аҳолиси 53 минг киши (1990). Денгиз порти. Шакар, банан, какао, кофе, ванил четга чиқарилади. Озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Шаҳарга 1643-йилда асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил