Басалт Узбекистан — Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти Фориш туманида жойлашган базалт хом ашёсини қазиб олиш ва базалт асосидаги композит материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат кластери. Кластер таркибидаги корхоналар базалт толаси, ровинг, базалт мато, композит арматура, геосетка, қувурлар, минерал пахта ва иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқаради.[1][2]

Басалт Узбекистан
Нативе наме
Басалт Узбекистан
Тйпе Саноат кластери
Индустрй Базалт хом ашёсини қазиб олиш ва базалт асосидаги композит материаллар ишлаб чиқариш
Фоундед 2015-йил
Продуcц Базалт толаси, ровинг, базалт мато, композит арматура, геосетка, қувурлар, минерал пахта, иссиқлик изоляция материаллари
Нумбер оф эмплоеэс
1 700 дан ортиқ
Wебсите басалт-энгинеэринг.cом

Кластер йилига 177 минг тонна базалт тошини қайта ишлаш қувватига эга. 2023-йилда 45 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг умумий қиймати 554 миллиард сўмни ташкил этган. Маҳсулотларнинг 80 фоизи экспорт қилинган.[3]

Тарихи

Басалт Узбекистан 2015-йилда ташкил этилган.[4] Фориш туманида базалт тошини саноат усулида қазиб олиш ва қайта ишлаш 2010-йилларнинг иккинчи ярмида ривожлана бошлаган.[5][6]

2019-йил январ ойида Президент Шавкат Мирзиёев Форишдаги базалт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишган. Шундан сўнг ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳсулот турларини кўпайтириш ва замонавий технологияларни жорий этиш ишлари амалга оширилган.[7][8]

Кейинги йилларда Фориш туманида 300 гектар майдонда умумий қиймати 498 миллион АҚШ долларига тенг олтита лойиҳа асосида Басалт Узбекистан саноат кластери шаклланган. Кластерда Германия, Франсия, Италия ва Чехиядан олиб келинган технологиялар асосида базалт тошини қайта ишлаш ва композит қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Кластерда 1 700 дан ортиқ иш ўрни яратилган.[7][1][3][9][10]

Фаолияти

Басалт Узбекистан базалт хом ашёсини қазиб олиш, қайта ишлаш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхоналарда базалт толаси, ровинг, базалт мато, композит арматура, геосеткалар, қувурлар, минерал пахта ва иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқарилади.[1][2]

Кластерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар қурилиш, инфратузилма ва саноат материаллари бозорларида қўлланади. Базалт асосидаги композит материаллар қурилиш соҳасида металл арматура, қувурлар, тўрлар ва иссиқлик изоляция материалларига муқобил маҳсулот сифатида ишлатилади.[2]

Экспорт ва халқаро алоқалар

Басалт Узбекистан маҳсулотлари ички бозор билан бирга хорижий бозорларга ҳам етказиб берилади. 2023-йилда кластерда 45 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 80 фоизи экспортга йўналтирилган, умумий ишлаб чиқариш қиймати эса 554 миллиард сўмни ташкил этган.[7][9]

Кластер маҳсулотлари АҚШ, Буюк Британия, Полша, Италия, Чехия, Грузия, Россия, Туркия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон бозорларига чиқарилган.[1][6]

2024-йил декабр ойида Басалт Узбекистан АҚШда ўтказилган Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари бизнес форумида қатнашган. Тадбирда Ўзбекистон корхоналарининг қурилиш материаллари АҚШ компаниялари, дистрибюторлар ва савдо тармоқлари вакилларига тақдим этилган.[11][12]

2025-йилда Басалт Узбекистан композит материаллар саноатига бағишланган ЖЕC Wорлд халқаро кўргазмасида иштирок этувчи компаниялар қаторида қайд этилган.[2]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Узбекистан Эхпандс Басалт Продуcтион“. Тҳе Тимес оф Cентрал Асиа (2024-йил 8-апрел). Қаралди: 2026-йил 25-май.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Басалт Узбекистан то шоwcасе нехт-генератион басалт фибре солутионс ат ЖЕC Wорлд 2025“. ЖЕC Cомпоситес (2025-йил 8-январ). Қаралди: 2026-йил 25-май.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Узбекистан планс то имплемент неw cлустер-басед прожеcц“. Тренд Неwс Агенcй (2024-йил 11-апрел). Қаралди: 2026-йил 25-май.
  4. ↑ „Абоут ус“. Басалт Энгинеэринг. Қаралди: 2026-йил 25-май.
  5. ↑ „Фариш энтерприсе турнед инто а cлустер“. Юз.уз (2024-йил 8-апрел). Қаралди: 2026-йил 25-май.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Фариш энтерприсе турнед инто а cлустер“. УзДаилй (2024-йил 8-апрел). Қаралди: 2026-йил 25-май.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 „Фариш Энтерприсе Беcомес а Cлустер“. Пресидент.уз (2024-йил 8-апрел). Қаралди: 2026-йил 25-май.
  8. ↑ „Шавкат Мирзиёев висиц басалт cлустер ин Фориш“. Ташкент Тимес (2024-йил 8-апрел). 2025-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 25-май.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Узбекистан планс то имплемент неw cлустер-басед прожеcц“. Азернеwс (2024-йил 11-апрел). Қаралди: 2026-йил 25-май.
  10. ↑ „Узбекистан'с басалт индустрй аттраcц $498 мн инвестмент“. Дарё (2024-йил 8-апрел). Қаралди: 2026-йил 25-май.
  11. ↑ „Узбекистан то Супплй $210 Миллион ин Буилдинг Материалс то УС“. Курсив Медиа (2024-йил 4-декабр). Қаралди: 2026-йил 25-май.
  12. ↑ „Фирст Узбек-Америcан бусинесс форум ин cонструcтион материалс ҳелд“. УзДаилй (2024-йил 4-декабр). Қаралди: 2026-йил 25-май.

Ҳаволалар