Басаппа Данаппа Жатти (1912-йил 10-сентябр – 2002-йил 7-июн)[1] – Ҳиндистоннинг бешинчи вице-президенти, 1974-йилдан 1979-йилга қадар ушбу лавозимда фаолият олиб борган. 1977-йилнинг 11-февралидан 25-июлигача Ҳиндистон президенти вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган. Жатти, шунингдек, Карнатака бош вазири бўлиб фаолият юритган[2]. Деярли ўн йиллик сиёсий фаолияти давомида муниципалитет аъзолигидан Ҳиндистоннинг иккинчи энг юқори идорасига кўтарилган.

Б. Д. Жатти
Ҳиндистон президенти
Мансаб даври
11-феврал, 1977 – 25-июл, 1977
Бош вазир Индира Ганди
Мораржи Десаи
Ўтмишдоши Фахруддин Али Аҳмад
Вориси Неэлам Санжива Реддй
5-Ҳиндистон Вице-президенти
Мансаб даври
31-август, 1974 – 30-август, 1979
Ўтмишдоши Гопал Сwаруп Патҳак
Вориси Моҳаммад Ҳидаятуллаҳ
Одишанинг 9-губернатори
Мансаб даври
8-ноябр, 1972 – 20-август, 1974
Ўтмишдоши Гатикришна Мишра
Вориси Гатикришна Мишра
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Басаппа Данаппа Жатти

10-сентябр 1912-йил
Савалаги, Жамакҳанди, Бомбай президентлиги, Британия Ҳиндистони
Карнатака, Ҳиндистон
Вафоти 7-июн 2002-йил(2002-06-07)
(89 ёшда)
Бангалор, Карнатака, Ҳиндистон
Сиёсий партияси Ҳиндистон миллий конгресси
Алма матер Ражарам коллежи
Касби сиёсатчи

Ҳаёти

Жатти 1912-йил 10-сентябрда ҳозирги Карнатака штатида жойлашган Бижапур тумани Савалги кичик шаҳарчасида каннада тилида сўзлашувчи лингаят оиласида туғилган[3]. Отаси Дасаппа Жатти, онаси эса Сангамма бўлган. Жатти Жамханди ўрта мактабда таҳсил олган. Ражарам коллежида санъат йўналишида бакалавр, Колҳапурдаги Сйкес юридик коллежида ҳуқуқшунослик даражасини олган[4]. Жатти Жамханди штат қонун чиқарувчи органида вазир, кейинчалик бош вазир лавозимларида фаолият юритган[5][6].

Фаолият юритган давлат идоралари

  • 1945–1948-йиллар – Жамхандида таълим вазири;
  • 1948-йил – Жамханди бош вазири (девон);
  • 1948–1952 – Мумбай шаҳридаги БГ Кҳер ҳукуматида парламент котиби;
  • 1953–1956 – Мумбайдаги Мораржи Десай ҳукуматида соғлиқни сақлаш ва меҳнат вазири ўринбосари;
  • 1958–1962 – Майсор штати бош вазири;
  • 1962–1968 – Майсор ҳукумати Вазирлар маҳкамаси вазири;
  • 1968–1972 – Пондичеррй лейтенант губернатори;
  • 1972–1974 – Одиша губернатори;
  • 1974–1979 – Ҳиндистон вице-президенти;
  • 1977-йилда олти ой давомида президент вазифасини бажарувчи бўлиб хизмат қилган[7].

Шахсий ҳаёти ва оиласи

Басаппа Данаппа Жаттининг невараси Дҳрув Жатти Ҳиндистон Миллий Конгресси партиясининг вакили ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган нотижорат ташкилот ҳисобланган Ҳиндистон Талабалар Жамиятининг асосчиси ҳисобланади.

Манбалар

  1. ↑ „Б.Д. Жатти | Чиэф Министер оф Карнатака | Персоналитиэс“ (эн-УС). Карнатака.cом (2013-йил 8-май). Қаралди: 2020-йил 10-октябр.
  2. ↑ Спеcиал Cорреспондент. „Б.Д. Жатти биртҳ cентенарй он Мондай“. Тҳе Ҳинду (2012-йил 8-сентябр).
  3. ↑ Басава Самити. „.::басавасамитҳи.ин::.“ (2013-йил 9-май). 2013-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ "Шри Б.Д. Жатти". Орисса Референcе Аннуал 2004: 174. Арчивед фром тҳе оригинал он 2022-06-10. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20220610142619/ҳттп://магазинес.одиша.гов.ин/ориссааннуалреференcе/ОРА-2004/пдф/биодата_говернер_орисса.пдф. Қаралди: 7 Май 2022. Басаппа Данаппа Жатти]]
  5. ↑ „Абоут Шри Б.Д. Жатти“. Басава Самити (2013-йил 3-июн). 2013-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-май.
  6. ↑ "Шри Б.Д. Жатти". Орисса Референcе Аннуал 2004: 174. Арчивед фром тҳе оригинал он 2022-06-10. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20220610142619/ҳттп://магазинес.одиша.гов.ин/ориссааннуалреференcе/ОРА-2004/пдф/биодата_говернер_орисса.пдф. Қаралди: 7 Май 2022. Басаппа Данаппа Жатти]]
  7. ↑ „Формер виcе пресиденц био-профилес“. Виcе Пресидент оф Индиа. 2009-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган.