Bashshor ibn Burd
Башшор ибн Бурд (714, Басра - 783, Бағдод) — араб шоири. Асли форс бўлиб, ёшлигидан кўзи кўр бўлган. Басра ва Бағдодда яшаб, араб ва форс тилларида ижод қилган. Муҳаббат лирикасининг устаси, мақтов-мадҳия ва ҳажвий мазмундаги шеърлар муаллифи. Араб шеъриятидаги анъанавий қоидаларни бузиб, "янгича услуб"нинг асосчиси бўлган. Очиқчасига зар-душтийлик ғояларини тарғиб қилгани, бинобарин, "ахлоқсизлиги" учун 744-йилдан она шаҳридан қувғин қилинган. Ироқ бўйлаб сарсон-саргар-дон бўлиб юриб, 762 йилда Басрага қайтиб келган. Халифа ал-Маҳдийнинг сарой (маддоҳ) шоири бўлишга ҳара-кат қилган. Вазир Яъқуб ибн Довуд ҳақидаги заҳарханда ҳажвияси учун халифа амрига кўра калтаклаб ўлдирилган. Башшар ибн Бурд ҳақида кўплаб лати-фалар тўқилган; улар Абулфараж исфаҳонийнинг 20 ж.ли "Ал-ағони улкабир" ("Қўшиқлар катта китоби")да сақланиб қолган[1].
Манбалар
- ↑ Эсат Аййıлдıз, Аббâсî Дöнеми Şаири Беşşâр б. Бурд'ун Узун Манзумелери, Филоложи Аланıнда Араşтıрма ве Деğэрлендирмелер, Анкара: Геcе Китаплığı, 2021, c. 2, с.27-58.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |