Басира Жоя – афғонистонлик собиқ телевидениэ янгиликлар бошловчиси бўлиб, Толибоннинг 2021-йил август ойида Кобулни эгаллашидан олдин Қўшма Штатларга қочиб кетган.

Басира Жоя
Таваллуди 1999-йил
Таълими Қобул университети
Касби Янгиликлар бошловчиси

Ҳаёти

Басира Жоя 1998-1999-йилда[1] шимоли-шарқий Афғонистондаги Тахор вилоятида яшовчи оилада туғилган[1]. Унинг отаси полициячи бўлиб ишлаган[1]. Басира Кобул университетида иқтисод бўйича таҳсил олган[2].

Фаолияти

Жоя Ариана Телевисион Нетwоркда ишлашдан олдин аёллар эгалик қиладиган Зан ТВда янгиликлар бошловчиси бўлиб ишлаган[3]. Толибоннинг 2021-йилда Афғонистонда ҳокимият тепасига келиши даврида у Тҳе Индепендент газетасига Европа давлатлари ва Қўшма Штатлар томонидан Афғонистондаги журналистларни чиқариб олиш жараёни секин кечаётгани ҳақида интервю берган[4]. Ўша йили у таҳдидларга дуч келган ва яширинган, сўнгра Қўшма Штатларга, Дайтон шаҳрига қочиб кетган[1].

Оҳиё штатида Жоя фабрикада иш топган[1].

Манбалар