Баскервиллар ити
Баскервиллар ити (инглизча: Тҳе Ҳоунд оф тҳе Баскервиллес) - бу асар Шотландиялик таниқли ёзувчи сер Артур Конан Дойл қаламига мансуб бўлган Шерлок Холмс ҳақидаги тўртта қиссалардан бири ҳисобланади. Биринчи бор бу қисса 1901-йилнинг августидан 1902-йилнинг апрелигача ҳар ойда босмадан чиқадиган Странд Магазине нашриётида чоп этилган.
| Асл номи | инглизча: Тҳе Ҳоунд оф тҳе Баскервиллес |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Артур Конан Дойл |
| Таржимон(лар) | (Китобни рус тилидан) Насибулла Ҳаббулаев ўзбек тилига таржима қилган.[1] |
| Тил | Инглиз тили |
| Қисмлар | Шерлок Холмс |
| Жанр(лар)и | детектив |
| Нашр этилган санаси | 1902-йил |
| Нашриёт | Ғафур Ғулом номидаги баъдий адабиёт нашриёти[1] |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1971-йил |
| Саҳифалар сони | 276 бет |
| Аввалгиси | Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар |
| Кейингиси | Шерлок Холмснинг қайтиши |
Асарнинг асосий мазмуни сер Чарлз Баскервиллнинг сирли ҳолатда ўлим топишидир ва Баскервиллар оиласининг тассавурига кўра сирли водийда Ғайритабий ва ўта Шайтонсифат қўрқинчли ит барча Баскервилларни таъқиб этиши оилавий афсона бўлиб авлоддан авлодга ўтиб келган. Шерлок Холмс ва Др. Вацон иккаласи бу иш бўйича тафтиш бошлайди. Воқеалар ривожи 1889-йилнинг сентабр ва октабр ойларида рўй беради.
Қиссада Шерлок Холмснинг сўнгги иши ҳикоясида келтирилган қаҳрамоннинг ўлимидан сўнг илк маротиба Холмс образи яна пайдо бўлади. Қиссанинг шухрати шу қадар донг таратиши туфайли ушбу персонажнинг қайтадан туғилишига катта туртки бўлади.
Қисса борасида
Лана'тланган Баскервиллар оиласи
Шерлок Холмсга Англиянинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган Девон графлигида яшовчи келиб чиқиши Грипманлик бўлган қишлоқ доктори Жеймс Мортимер мурожат қилади. Мортимер унинг мижози яқинда сирли ҳолатда фожеали ўлим топганини Холмсга айтиб беради. Баскервиллар оиласининг тассавурига кўра сирли водийда Ғайритабий ва ўта Шайтонсифат қўрқинчли ит Грипмен яқининдаги Баскервилл Ҳолл деган жойда дахшатли кечаларда барча Баскервилларни таъқиб этиши оилавий афсона бўлиб авлоддан авлодга ўтиб келган. Афсоналарга кўра Баскервиллардан бирига бу сирли ит дахшати бундан анча аввал ХВИИ-асрда бўлиб ўтган. Шу воқеадан бери Баскервиллар оиласидаги юзага келган барча воқеалар ўша воқеа билан боғлиқ деб ҳисоблашишади. Шарпа аслида афсоналарга кўра кўзлари ёниб турадиган вахший, баҳайбат ит бўлган.
Доктор Мортимернинг фикрича Чарлз Баскервилл оилавий афсонага қаттиқ ишонгани боис, кечалари кўчага чиқмаган. У кечки вақт айлангани чиқиб қайтиб келмаган ва паркда мурдасини топишган. Чарлз юрак оғриғи туфайли вафот этгани қайд этилган. Лекин баъзи бир докторлар бўлимида мурда таънасида итнинг улкан излари аниқланган. Бундан ташқари, сер Чарлзнинг ўлимига қадар Баскервилл Ҳолл яқинида яшовчи фермерлар кечаси бир неча бор Баскервиллар оиласида таъкидланганидек, кўзлари ёниб турувчи итларни кўргани ҳақида сўзлаб беришган.
Марҳум Чарлз Баскервилл Мортимердан келажакда унинг ўғли Генри Баскервилл билан қандай муносабатда бўлиши ҳақида Шерлок Холмсдан маслаҳат сўрашими васият қилиб кетади. Изқувар ўзи шахсан учрашиши учун кейинги кун доктор ва марҳумнинг ўғлини Лондонга таклиф қилади. Меҳмонлар Шерлок Холмс айтганидек ўзи тайинлаганидек вақтида келишади. Генри Баскервилл бунга қадар нотаниш кимса томонидан Холмсдан нарироқ юриши огоҳлантирилган ҳат олишга улгуради. Холмс бу нотаниш хат кимдан келганлигини аниқлашга уринади, лекин ҳамма уринишлари зоя кетади. Генри Холмс маслаҳати билан ўша дахшатли жойга Доктор Вацон ҳамроҳлигида қайтиб бориб ва бўлиб ўтган ҳодисалар борасида Холмс Вацонга почта орқали хабар қилишини тайинлайди
Баскервилл Ҳолл
Эфирлардаги намойиши
Ҳаволалар
- „Баскервиллар ити“ қиссаси Зиёуз кутубхонасида (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-05-11 санасида архивланган)
- Тексты произведений и аудиокниг на английском языке в проекте Гутенберг(ингл.) (Дойле, Артҳур Cонан, Сир, 1859—1930)
- Кто написал «Собаку Баскервилей»
- Произведение в переводе на русский язык
- «Собака Баскервилей» в стихотворном переложении группы Кувалда (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-02-05 санасида архивланган)
- Параллельный текст на английском и русском в формате ПараллелБоок
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 архив нусхаси, 2012-05-11да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-02-05
- ↑ ҳттп://www.имдб.cом/титле/тт0055783/
- ↑ Беэс Саал Баад (1962 филм)
- ↑ Ҳемендра Кумар Рой#Cреативе еарс
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-феврал.
- ↑ Чаттержеэ, эд. боард Гулзар, Говинд Ниҳалани, Саибал. Энcйcлопаэдиа оф Ҳинди cинема. Неw Делҳи: Энcйcлопаэдиа Британниcа, 2003 — 659-бет. ИСБН 978-81-7991-066-5.
- ↑ Тҳе эписоде ис басед он "Тҳе Адвентуре оф тҳе Данcинг Мен" алсо.