Basklar mamlakati
Басклар мамлакати (Баскония; баскча — Эускади) — Испаниянинг мухтор тарихий вилояти. Атлантика океанининг Бискай қўлтиғи ёнида. Майдони 7,3 минг км². Аҳолиси 2,1 млн. киши (1992), аксарияти басклар. Маъмурий маркази — Виктория шаҳри. Бискай, Гипускоа ва Алава провинсияларини ўз ичига олади. Милоддан аввалги И аср — милодий В аср ўрталаригача басклар эгаллаган ҳудуд. Римга фақат номигагина қарам бўлган. Пиренея ярим оролда вестгот ва араблар ҳукмронлиги даврида ҳам басклар мустақил, эркин бўлиб қолган; Реконкиста таянчи бўлган. ХИ—ХВ асрларда Басклар мамлакати Наварра ва Кастилия ҳукмронлиги остида, ХВ аср охири ва ХВИ асрларда Испания давлати таркибига кирган ва 1876-йилгача маълум даражада ўз мухториятини сақлаб қолган. 1936-йилда мухтор раён мақомини олди ва Басклар мамлакати деб номланди. 1939-йилда Басклар мамлакати мухторияти бекор қилинди. 1978-йилги конституцияга биноан вақтинча, 1980-йил январдан яна доимий мухториятга эришди.
| Автоном Жамоат | |
| Мамлакат | Испания |
| Майдон | 7,234 км2 (2,793 кв ми) |
| Аҳолиси (2016) |
2,189,534 |
| Зичлиги | 300 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+1, ёзда УТC+2 |
Табиати
Басклар мамлакати Кантабрия тоғларининг (мутлақ баландлиги 1000–1500 м) шарқий қисмида. Соҳил қисми тепаликлардан иборат. Иқлими мўътадил денгиз иқлими, йиллик ёғин 1200 мм. Дарёлари (Урумеа, Дева ва Нервон) қисқа ва серсув, Бискай қўлтиғига қуйилади. Тоғ ён бағирларида дуб, қора қайин, каштан ўсади.
Хўжалиги
Басклар мамлакати Испаниянинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган вилояти. Қўрғошин, пйх ва темир рудаси, каолин ва мармар каби фойдали қазилмалари мавжуд. Қора металлургия саноати ривожланган. Турли хил машинасозлик: локомотивсозлик, кемасозлик, станоксозлик саноати корхоналари бор. Басклар мамлакати — Испаниянинг электротехника ускуналари ишлаб чикарадиган асосий раёни, кимё (кокскимё), семент, қоғоз, балиқ консерва саноатлари ҳам тараққий қилган. Саноат корхоналари асосан денгиз бўйида (айниқса Билбао шаҳри ва унинг атрофида, Сан-Себастян, Эйвар шаҳарларида) жойлашган. Денгиз бўйи раёнлари гўшт-сут етиштиришга ихтисослашган, ички раёнларида кўпроқ деҳқончилик қилинади. Токчилик ва виночилик ривожланган. Денгиздан балиқ овланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Испания географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
