Басришоҳ масжиди Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида жойлашган энг қадимги масжиддир[1]. У Калкутта туманининг Читпур – Коссипор ҳудудида, Панчанан Мукҳержи ва Сетт Пукур йўли кесишмасида жойлашган. Бу Колката Муниcипал Cорпоратион томонидан рўйхатга олинган маданий мерос обектларидан биридир.

Масжид
Басришоҳ масжиди
বশরী শাহ মসজিদ
Басришоҳ масжиди, 2015-йил
Мамлакат  Ҳиндистон
Шаҳар Калкутта
Координаталар 22°36′30″Н 88°22′11″Э / 22.608470°Н 88.369655°Э / 22.608470; 88.369655
Йўналиши Сунний, Ҳанафий
Асосий сана:
1804-йил
Миноралар сони 4
Миноралар сони 4

Масжидда учта гумбаз ва тўртта минора бор[2].

Тарихи

Басришоҳ зиёратгоҳи

Калкутта ташкил этилишидан олдин ҳозирги Басришоҳ масжиди ўрнида эски масжид бўлган. Ҳозирги масжид ҳижрий 1219-йилда Жафир Али томонидан қурилган. Масжид яқинида жойлашган Басришоҳ зиёратгоҳи шарафига шундай ном олган. Басрий Ироқнинг Басра шаҳридан чиққан авлиё бўлиб, 1760-1790-йиллар орасида Калкуттада истиқомат қилган. Унинг ўлимидан кейин издошлари томонидан зиёратгоҳ қурилган[3]. Масжид кўп йиллардан давомида ташландиқ ҳолатда қолиб кетган. Колката Муниcипал Cорпоратион таъмирлаш ишларини амалга ошириб, масжидни маданий мерос обектлари рўйхатига қўшди[2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Жаниcе Леошко. Cалcутта тҳроугҳ 300 еарс. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Амлан Чакрабортй. „Басри Шаҳ Масжид: Колката’с Олдест Мосқуэ“. ливеҳисторйиндиа.cом (2021-йил 5-апрел).
  3. ↑ Пижуш Канти Рой. Мосқуэс ин Cалcутта, 2012. 

Ҳаволалар