Бассо остинато (итал бассо остинато — қатъий бас) — мусиқада вариация шаклларидан. Асарда ўзгарувчи юқори овозлар жўрлигида пастки (бас) овоз кўп марта такрорланишига асосланади. Қад. раке жанрлари (пассакаля, чакона)да ва улар асосида яратилган асарларда (мас, И. С. Бах, Д. Букстехуде, Д. Шостакович, П. Хиндемит ва бошқа ижодида) Бассо остинато шаклидан кенг фойдаланилган. Ўзбекистон композиторларининг асарларида ҳам қўлланади: М. Тожиевнинг 1-симфонияси (1 қисм — "Пассакаля"), Ф. Янов-Яновскийнинг "Оркестр учун консерт"и (В қисм — "Бассо остинато"), Ик. Акбаровнинг "Самарқанд ҳикоялари" (ИВ қисм — "Шоҳизинда") ва бошқа

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил