Бастакорлик — Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида анъанавий, мумтоз мусиқа услуби заминида юзага келган бадиий анъана, ижодий касб тури, мусиқа ижодчилиги. Қуйидаги ижод шохобчаларини ўз ичига олади:

  1. Халқ орасида танилган муайян куй ёки ашула йўлининг ўзгача мустақил кўриниши (қайта оҳангга ва усулга солиб, муаллифлаштирилган намунаси)ни яратиш. Масалан, Рост мақомининг "Ушшоқ" шўбалари асосида яратилган "Ушшоқи Ҳожи" ёки "Самарқанд Ушшоғи И-ИИ" (Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов), "Тошкент Ушшоғи И-ИИ" (Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов), "Ушшоқи Содирхон" (Содирхон Бобошарифов) каби асарлар;
  2. Маълум чолғу куйларнинг — ашула, ашула йўлларининг — чолғу вариантларини яратиш (Имомжон Икромов ашулалаштирган "Муножот", "Чўли Ироқ" сингари);
  3. Бир неча куй, қўшиқ ёки ашулаларни умумлаштириб бир асар яратиш (Ҳожи Абдулазиз Абдурасуловнинг "Бозургоний", "Бебокча" асарлари каби);
  4. Мустақил асарлар (ўтмишда асосан куй, қўшиқ ва ашула йўллари, ҳозирги даврда бошқа жанрларда ҳам) ижод этиш.

Ўрта Осиёда бастакорлик тарихи қадимдан бошланади. Истеъдодли хонанда, созанда ва замонавий маънодаги бастакорлар Борбад Марвий (ВИ—ВИИ асрлар), Абдураҳмон ибн Сурайж (?–743), Абдуҳафз Сўғдий (?–832) ва бошқа Яқин ва Ўрта Шарқнинг деярли барча мамлакатларида танилган. Абу Наср Форобий ва Абу Али ибн Сино сингари алломалар ҳам бастакорлик билан бевосита шуғулланишганлиги ҳақида маълумотлар бизгача етиб келган(манба келтириш керак). Бу уларнинг илмий-мусиқий асарлари амалиёт билан узвий боғланишига асос бўлган.

Ўзбек халқи орасида бастакорлик айниқса Амир Темур ва темурийлар, хусусан, Бобур ҳамда бобурийлар даврида мукаммаллашиб, илмий ва бадиий адабиётда атрофлича ўз тарихи ва таърифини топган(манба келтириш керак).

Бастакорлик анъанавий ижрочи (хонанда, айниқса созанда)ликдан туртки олиб, мақом ижодчилигига катта таъсир кўрсатди. Дастлаб (ХИИИ аср) ўн икки мақом, сўнгра (ХВИ—ВИИИ асрлар) унинг заминида Шашмақом, Хоразм ва Фарғона-Тошкент мақом туркумлари шаклланишига сабаб бўлди. Мақом туркумлари таркибида ўнлаб чолғу ("Сақили Ислимхон", "Сақили Ашкулло", "Мураббаи Комил", "Сақили Ниёзжонхўжа" каби) ва ашула ("Самандарий", "Каримқулбеги" сингари) йўллари юзага келди.

Бастакорлик санъати, айниқса, ХВ—ВИ асрларда оммавийлашган: қатор шоир, олим ва бошқа айни пайтда бастакор ҳам бўлган. Абдураҳмон Жомий "Имома" нақши (ёки "Нақши Мулло")ни, Алишер Навоий бир қанча нақш ва пешравлар, Бобур "Чоргоҳ савти" йўлларидаги асарини ижод этган(манба келтириш керак).

Бу даврга келиб бастакорликнинг асосий жанр ва шакллари, услуб ва усулларининг ривожи ўз қиёмига етди. Манбаларда, айниқса Дарвишали Чангий (ХВИ—ХВИИ асрлар)нинг мусиқага доир рисолаларида (юқоридагилардан ташқари) амал, қавл, савт, чорзарб ҳамда жир, кор, тарона кўринишларидаги ўнлаб асарларнинг таърифи келтирилган, буларнинг ҳар бирида ижод қилган кўплаб бастакорларнинг номлари айтиб ўтилган(манба келтириш керак).

Самарқанд, Бухоро, Ҳирот, Тошкент, Хўжанд, Қўқон, Хива каби шаҳарларда хонандалик, аксариятида созандалик билан бирга ўзига хос бастакорлик мактаблари юзага келган. Мазкур ижодий мактабларнинг етук намояндалари ўз асарларида маҳаллий фолклор (айниқса, маросим ва лирик мавзудаги қўшиқлар), мақом, катта ашула ижрочилиги ва ижодкорлигига хос хусусиятларни сингдиришга институтилганлар.

Бастакорлик ижоди ривожининг кейинги босқичларидан ХИХ асрнинг 2-ярми ва ХХ аср бошланиш даври диққатга сазовор. Мазкур босқичда Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов каби анъанавий услубда ижод этган бастакорлар билан ёнма-ён Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳам ўзининг қўшиқларини яратди. Бу қўшиқларда шоир ўзбек мусиқа мероси табиати, оҳанг ва усулларини халқаро, қатор шарқ халқлари (озарбайжон, татар ва бошқалар)нинг мусиқа фолклори хусусиятлари билан узвий боғлади, марш, валс каби жанрлардан кенг фойдаланди. ХХ аср бошларида ўзбек бастакорлари Тўхтасин Жалилов ("Довруқ"), Юнус Ражабий ("Ҳаммамиз", "Чаманзор" қўшиқлари) асарлари ўзбек бастакорлик ижодининг бир-бирига уланиб кетишида ижобий рол ўйнади.

1920–1930-йилларда таниқли созандалар — чангчи Матюсуф Ҳарратов, танбурчи А.Умаров, хонанда Комилжон Отаниёзов, ғижжакчи М. Ниёзовлар ҳам давр руҳини тўлақонли ифодаловчи куй ва қўшиқлар яратишди.

Асрнинг 2-чорагидан бастакорларимизнинг Ўзбекистон мусиқа маданиятига қўшган ҳиссалари ниҳоятда унумли бўлди. Хусусан 1930–1940-йиллардан ўзбек мусиқали драмаси ва комедияси шаклланишида, 1950-йилларда опера ривожида Тўхтасин Жалилов ва Юнус Ражабийлар ҳиссаси катта. ХХ аср ўзбек қўшиғи тараққиёти Комилжон Жабборов, Фаҳриддин Содиқов, Имомжон Икромов, Набижон Ҳасанов, Саиджон Калонов, Муҳаммаджон Мирзаев, Ф. Тошматов, сўнгги йилларда Фаттоҳхон Мамадалиев, Абдуҳошим Исмоилов, Ўлмас Расулов, А. Дадаев каби бастакорлар ижодида шакл топди.

Бастакорлик санъати аста-секин мусиқа таълими тизимига киритилмоқда, атоқли бастакорлар асарлари нашр этилиб, булар ижроси буйича махсус кўрик-танловлар ўтказилмоқда, айримларининг ижодига оид илк тадқиқотлар яратилмоқда. Баъзан, асосан кўп овозли мусиқа соҳасида ижод қилган композитор(Дони Зокиров, Сайфи Жалил, Дадаали Соатқулов каби)лар ҳам айнан бастакорлик услубларида куй ва қўшиқлар яратишган.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Гафурбеков Т., Творческие ресурси националной монодии и их преломление в ўзбекской совецкой музике, Т., 1987;
  • Мусиқа ижодиёти масалалари, Т., 1997.