Batal janri
Батал жанри (франс. батаилле -жанг) — тасвирий санъатнинг уруш ва ҳарбий ҳаёт мавзуларини акс эттиришга бағишланган жанри. Жанг кўринишлари, ҳарбий юришлар, қуролли кучларнинг ҳаётини тасвирлаш Батал жанри да асосий ўринда туради. Аниқ жанг лавҳасини ифодалаш, унинг мазмунини очиб берилиши бу жанрни тарихий жанрга яқинлаштиради. Тасвирий санъатда жанг лавҳалари тасвири жуда қадимдан мавжуд. Подшо, фиръавн, шохларнинг зафарли юришларининг тасвирлари Қад. Шарқ санъатида, миниатюраларда, Хитой ва Кампучия деворий расм ва бўртма тасвирлари ва бошқаларда кўп учрайди. Европа тасвирий санъатида Батал жанри Италия рассомлари (П. Уччелло, Перо делла Франческо ва бошқалар) ижодида ўз ифодасини топди. 15 — 16-алардан жанр сифатида шаклланди. Рассомлар жанг кўринишларини тасвирлаб, урушнинг кишиларга қанчалар офатлар ва бахцизликлар келтиришини ёрқин лавхаларда кўрсатдилар. Франсуз инқилоби (1789 — 94) ва Наполеон юришлари ҳам кўпгина рассомлар ижодида ўз ифодасини топди (А. Гро, Т. Жерико ва бошқалар), испан рассоми Ф. Гойя, франсуз рассоми Э. Делакруа бу жанрда салмоқли асарлар яратди. Рус санъатида Батал жанри ХВИИИ асрдан ривожланиш босқичига ўтди. Рус рассомларидан В. Верешчагин рус қўшинларининг Туркистонни мустамлакага айлантириш йўлидаги уруш ҳаракатларида қатнашиб, уруш офатларини гавдалантирган "Туркистон" туркумини яратган.
ХХ асрга келиб жаҳон урушлари даврида яратилган, уруш даҳшатлари, халқ бошига тушган кулфатлар, озодлик учун кураш ғояларини акс эттирган асарларда Батал жанри , тарихий ва маиший жанрлар ўзаро уйғунлашиб кетди. Ижтимоий ва миллий озодлик ҳаракатлари Батал жанри да бурилиш ясади, унинг имконият доирасини кенгайтирди, бадиий мазмунини бойитди.
Ўзбек тасвирий санъатида бу жанрнинг сарчашмалари қадимдан — археологик топилмалар (санъат намуналари) ва миниатюра санъатида кўринади. Қўлёзма китоблар безагининг ажралмас қисмига айланган мўъжаз расмларда базмлар, қабул маросимлари ва бошқа лавҳалар билан бир қаторда жанг лавҳаларини тасвирлаш қатъий анъанага айланган. Беҳзод, Муҳаммад Мурод Самарқандий ва бошқа мусаввирлар жанг лавҳаларини ўзига хос тарзда тасвирлаган. Шунингдек ёзма манбаларда таъкидланишича, Амир Темур саройи деворларига соҳибқироннинг қаҳрамонлик юришларини акс эттирган жанг лавҳалари ишланган. ХХ аср рассомлари ижодида миллий озодлик учун кураш, Иккинчи жаҳон урушидаги халқнинг жасорати, ватанпарварлиги ёркин ифодасини топди. М. Набиев, Ў. Тансиқбоев, 3. Фахриддинов, А. Алимуҳамедов ва бошқа ўзбек рассомлари ижодида жанг манзараларини акс эттирган асарлар, шунингдек маҳобатли санъатда ҳам бу жанрга мансуб лавҳалар бор (жумладан, Ч. Аҳмаровнинг Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти биносидаги деворий расмлари, темпера, 1969).
Неъмат Абдуллаев.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |