Баталион Парк — Канаданинг Алберта штатидаги Калгари жануби-ғарбий қисмида жойлашган геоглифлар майдони. У Сигнал Ҳиллда Цуу Тъина Натион (собиқ Сарcеэ Натион) илгари Cамп Сарcеэ ва кейинчалик Сарси ўқув ҳудуди номи билан аталган. Канада кучлари томонидан Биринчи жаҳон урушидан 1990-йилларгача ҳарбий заҳира майдони сифатида фойдаланилган. Боғнинг номланиши Биринчи жаҳон уруши даврида Албертан аскарларининг қаҳрамонона саъй-ҳаракатларига бағишланганлиги билан боғлиқ. Майдонда 137,113,151 ва 51 рақамли тўртта геоглиф мавжуд. Катта тошлар умумий ҳисобда 16 000 дона бўлиб, боғнинг марказий қисмини эгаллайди. Тўрт геоглиф 137, 113, 151 ва 51- сонли тошлар боғнинг тепалик қисмидан яққол кўриниб туради.

{{{номи}}}
Жойлашуви {{{жойлашуви}}}

Географияси

Боғ Сигнал Ҳиллдаги 93 гектар (230 акр) парк Цуу Тъина Натионга қарайди[1]. У Элбоw дарёсининг шимолида, Wестҳиллс савдо мажмуаси ёнида[2] шаҳарнинг ғарбий чеккасида жойлашган[3].

Тарихи

Ўша пайтдаги Сарcеэ ҳинд қўриқхонаси 1914-йил ёзида ўз ерларининг бир қисмини ижарага беради. Чунки Канада милициясига ҳарбий хизматчилар учун истиқболли ўқув майдонини яратиш учун шароит яратишни мақсад қилган эди. Ўша пайтда бу майдон Сарcеэ лагери номи билан танилган. Ундан Биринчи Жаҳон уруши пайтида аскарларни ўқитиш ва тайёрлаш учун Албертадаги махсус ҳудуд сифатида фойдаланилган. Ҳарбий захира Канада кучлари томонидан Биринчи жаҳон урушидан 1990-йилларгача ишлатилган[1]. Ҳарбий лагерда жами 45 минг киши тайёрланган. Ушбу лагер уруш даврида Канададаги энг йирик ҳарбий таълим муассасаси бўлган. Чодирларда жойлашган 30 хил бўлинмага вилоятнинг турли бурчакларидан келган амалиётчилар қабул қилинган.

Ҳарбий муҳандислар ҳудуднинг харитасини тузадилар. Ҳар бир бўлинма ўзига белгилаган ҳудудида, хизматдан ташқари вақтларда 2 километр (1.2 ми) масофада ўқув машғулотлари ўтказилади. Дастур доирасида аскарлар дарёдан қўл билан қопларда олиб чиққан тошларни ўқув машғулот доирасида белгиланган майдонга олиб боришлари керак бўлган[4]. Машғулотчилар орасида Канада Экспедиция кучларининг тўртта баталёнлари аъзолари (Калгари, Летбриж, Марказий Алберта ва Эдмонтон баталёнлари) ҳам бор эди.

51-баталён, Сарcеэ армия лагери, 1915-йил.

Ўқув машғулотлари тугагандан сўнг, баталёнлар Биринчи жаҳон урушида қатнашиш учун чет элдаги уруш ҳудудларига жўнатилган. Ред Деэр, Баттле Ривер ва Жанубий Эдмонтон туманларида тарбияланган 151-чи (Марказий Алберта) баталёни 1915-йил 22-декабрдан 1916-йил 4-октябргача Сарси лагерида тайёргарликдан ўтган[5].1915-йил декабридан 1916-йил августигача Калгарининг ўз аскарларидан ташкил топган CЕФ 137-чи (Калгари) баталёни Сарси лагерида ўқитилган. Уларга подполковник Жорж В. Морфитт қўмондонлик қилган.1916-йил 21-августда Жорж В.Морфитт жамоси урушда қатнашиш учун Европага жўнаб кетади. Морфитт жамоси хизмат учун 21-захира баталёни билан бирлаштирилган. Урушдан омон қолган эркаклар 1960-йилларгача ўтларни тозалаш ва ўзлари қурган баталён рақамининг тошларини қайта бўяш билан шуғулланишган[6].113-баталён (Летҳбридге Ҳигҳландерс) CЕФ, 1916-йил май ойининг охиридан сентябргача Сарcеэ лагерида ўқитилган ҳарбийлар ва 883 нафар офицердан иборат эди. Полковник Харвуд қўмондонлиги остидаги 51-баталён (Эдмонтон) CЕФ ҳам 1915-йилда Сарси армияси лагерида жанг қилган[7].

Баталёнлар кетиши билан рақамлар деярли унутилган, буталар ва ўтлар билан қопланган. Маҳаллий тарихчи тошларни топгунга қадар тошлар деярли кўринмас эди. Тарихчи тошларни эрозияга учраган тепаликни ҳимоя қилиш стратегиясининг бир қисми сифатида таснифлаш вақтида топади. Ҳудудда қайта тиклаш ишларини амалга оширади[1]. Тошлар тиклангунга қадар Стюарт Греэн Пропертиэс томонидан хавфсиз сақланган[1]. Ричмонд йўли бўйлаб қияликларни текислаш, тошларни алмаштириш ва зинапояларни қуриш ишлари олиб борилган[8]. Баталён парки расман 1991-йил 3-ноябрда очилган[1][9].

51-баталён захира бўлинмаси содиқ Эдмонтон полки томонидан давом эттирилган. 137-баталён захира бўлинмаси  Калгари полки (РCАC) томонидан давом эттирилади. 151-баталён 1936-йилда Шимолий Алберта полки томонидан тарқатиб юборилган.113-Летҳбридге Ҳигҳландерс баталёни эса Жанубий Алберта полки томонидан абадийлаштирилган[10].

Хусусиятлари

Боғнинг марказий қисми катта оқланган тошлардан ташкил топган бўлиб 137, 113, 151 ва 51-сонли баталёнларни ифодалайди[1]. "113" рақамли глиф асл жойида қолган. Бошқа глифлар эса йўллар ва бошқа хўжалик фаолияти учун ҳудудни ривожлантириш зарурияти туфайли асл жойидан ҳозирги жойга кўчирилган."113" рақамли глиф 0.265 гектар (0.65 акр)майдони қоплаган Узунлиги 1.8–3.7 метр (5 фт 11 ин–12 фт 2 ин) кенглигида[4]. Истироҳат боғи асфалтланган пиёда йўлакдан иборат.

Хотирлаш

Баталён боғи ёдгорлигига 104 нафар курсант томонидан 1915 ва 1916-йиллардаги Биринчи жаҳон урушида қатнашган ота-боболарига бағишланган лавҳа ўрнатилган.Глифларнинг номлари лавҳада қайд этилган. Баталёнларнинг рақамлари кўрсатилган тошлар ҳам алоҳида бўялган. Лавҳани йиғишда иштирок этган бўлинмалар қуйидагилардир: 85 РCСCC Калгарй, 604 Моосе Сқуадрон РCАC, 22 Ундаунтед РГСCC, 781 Калгарй Сқуадрон, РCАC 1292 ЛдСҲ (РC), РCАCC 2554, ППCЛИ, CC РCА Сервиcе, БуCCталион 195талион Сқуадрон 538, РCАC 2509, Роял Cдн Сигналс, CC 2137 Cалгарй Ҳигҳландерс ва CC 52 Cитй оф Cалгарй Сқуадрон РCCА.

137-чи (Калгари) баталёни CЕФни абадийлаштирган. Калгари полки (РCАC) аъзолари ҳар йили Хотира кунида ёдгорликда хотирлаш маросимини ўтказиш орқали ҳалок бўлган аскарларни ёдга олишади.



Яна қаранг

  • Тоғ бўйидаги ҳарфлар
  • Канада ҳарбий тарихи
  • Фовант нишонлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Батталион Парк“. Cитй оф Cалгарй. Қаралди: 2013-йил 18-феврал.
  2. ↑ Дихон, Жоан. Эмбеддед он тҳе Ҳоме Фронт: Wҳере Милитарй анд Cивилиан Ливес Cонверге. Ҳеритаге Ҳоусе Публишинг Cо, 4 Септембер 2012 — 69–-бет. ИСБН 978-1-927051-58-0. Қаралди: 2013-йил 21-феврал. 
  3. ↑ Баглей, Фред. А легаcй оф cоураге: "Cалгарй'с оwн" 137тҳ Оверсеас Батталион, C.Э.Ф.. Плуг Стреэт Боокс, 1993 — 93-бет. ИСБН 978-0-9697162-0-4. Қаралди: 2013-йил 21-феврал. 
  4. ↑ 4,0 4,1 „Батталион Нумберс“. Ҳисториcплаcес.cа/Паркс Cанада. Қаралди: 2013-йил 18-феврал.
  5. ↑ „Абоут Cалгарй Cалгарй'с Батталион Парк, Тҳе 151ст Инфантрй Батталион. C.Э.Ф“. Абоутcалгарй.аб.cа. 2004-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-феврал.
  6. ↑ „Cалгарй'с Батталион Парк Тҳе 137тҳ Инфантрй Батталион. C.Э.Ф“. Абоутcалгарй.аб.cа. 2004-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-феврал.
  7. ↑ „Гленбоw арчивес НC-6-1407“. Гленбоw Мусеум. 2022-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-феврал.
  8. ↑ Сандалаcк, Беверлй Анн. Тҳе Cалгарй прожеcт: урбан форм/урбан лифе. Университй оф Cалгарй Пресс, 21 Септембер 2006 — 155-бет. ИСБН 978-1-55238-217-2. Қаралди: 2013-йил 21-феврал. 
  9. ↑ „Батталион Парк“. Cалгарйплус.cа. 2016-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-феврал.
  10. ↑ „Виэw Траcкабле Лог“. Геоcачинг.cом. Қаралди: 2013-йил 19-феврал.