Батискаф (юнонча батҳус — чуқур ва скапҳос — кема) — чуқур сув остида океанографик ва бошқа тадқиқотлар олиб бориш учун мўлжалланган ўзи юрар аппарат. Сувдан енгил суюқлик (бензин) тўлдирилган корпус ва пўлат шар (гондола)дан иборат. Корпусида балластли систерналар ва аккумуляторлар батареяси бор. Гондоласида батискаф экипажи (1 — 3 киши), бошқариш аппаратлари, ҳаво алмаштириш тизими, радиостансия, ултратовуш телефони, телевизион камера ва илмий тадқиқот асбоблари бўлади. Ташқарисига ёритқичлар ва эшкак винтли электр двигателлар ўрнатилади. Замонавий Блар грунт намунасини оладиган қурилмалар, фотоаппаратура ва сув ости ишларини бажариш учун масофадан туриб бошқариш манипуляторлари билан жиҳозланади. Қаттиқ балласт (одатда, пўлат питралар)ни ташлаб юбориш ва маневр систернасидан бензинни тўкиш йўли билан батискафнинг сузувчанлиги ростланади. Дастлабки батискаф (ФНРС-2)ни Швейсария олими О. Пиккар 1948-йилда ясаб, синаб кўрган. О. Пиккар уғли Жак билан 1953-йилда "Триест" батискафида 3160 м чуқурликка тушган. Ж. Пиккар ва Д. Уолш 1960-йилда такомиллаштирилган "Триест" Б.ида Тинч океандаги Мариана ботиғининг энг чуқур (тахминан 11 минг м) жойига тушишган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил