Батна — Жазоирнинг шим.-шарқидаги шаҳар, Батна вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 182 минг киши (1987). Савдо-саноат маркази. Тўқимачилик фабрикаси, тери ошлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Шаҳарга 1844-йил асос солинган. Шаҳар яқинида қад. Рим даврига оид Тимгад шаҳри ҳаробалари сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил