Baton-ruj
Батон-руж - АҚСҲ жан.даги шаҳар. Луизиана штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 220 минг киши (1990). Миссисипи дарёсининг қуйи оқимидаги океан кемалари кира оладиган порт. Нефтни қайта ишлаш ва нефт кимёси (синтетик каучук, турли органик химикатлар, минерал ўғитлар), рангли металлургия саноатининг йирик маркази. Алюминий оксиди (глинозём) тайёрланади. Шаҳар атрофидаги конлардан нефт, газ, олтингугурт қазиб олинади. Батон-руж ва ўрмон маҳсулотлари қайта ишланади. Ун-тлар бор. Шаҳарга 1719-йилда асос солинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |