Batsillalar

Бациллалар (лотинча баcиллум — таёқча) — споралар ҳосил қиладиган таёқчасимон бактериялар. Оддий бўлиниш йўли билан кўпаяди. Б. сапрофитлар (касалликтарқатмайдиган, зарарсиз) ва патоген микроблар (касаллик тарқатувчилар) деб икки гуруҳга бўлинади. Сапрофитлар табиатда кўп учрайди. Патоген Б.га куйдирги, қоқшол ва бошқа касалликларни қўзғатувчи микроблар киради. Б. органик моддаларни минерал моддаларга айлантиришда қатнашади. Айниқса пектинлар ҳосил бўлишида уларнинг аҳами-яти катта.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |