Batterfly
Баттерфляй (инг . буттерfl й, айнан — капалак) — спортча сувда сузиш усули, бунда сувда кўкракда турган ҳолда қўлларни баравар айланма шаклда ҳаракатлантириб сузилади, оёқлар брасс усулидагидек ҳаракатлантирилади. 1934-йилда пайдо бўлган. 1952-йилгача брасснинг бир тури ҳисобланган. 1953-йилдан Халқаро ҳаваскорлик сувда сузиш федерацияси (ФИНА) қарорига кўра мустақил спорт турига айланган. Шу йилдан Б.нинг такомиллаштирилган кўриниши — "делфин" пайдо бўлади. Олимпия ўйинлари дастурига 100 м (1968-йилдан — эркаклар, 1956-йилдан — аёллар ўртасида) ва 200 м (1956-йилдан — эркаклар, 1968-йилдан — аёллар ўртасида) масофага сузиш киритилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |