Батун пиёзи (Аллиум fiстулосум Л.) — кўп йиллик сабзавот экини. Бош пиёз ҳосил қилмайдиган, асосан, барраси (барги) учун экиладиган пиёз тури. Ватани Хитой ва Монголия. Бир жойда 3—4 йил ўсади. Барги 25 — 30 см га етганда йиғиштириб олинади. Ҳосиддорлиги 300 с/га. Таркибида С витамини кўп. Кўк ҳолида истеъмол этилади. Уруғи ва бачкидан кўпайтирилади. Ўзбекистонда барра пиёз сифатида экилади.

Батун пиёзи
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик
Аллиум fiстулосум

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил