Batut
Батут (батуд) (франс. батоуде, итал. баттута, айнан — зарба) — тўртбурчак шаклли, атрофи пўлат пружиналар ёки резиналар билан маҳкам тортилган "сим кроват"га ўхшаш сакрашга мўлжалланган анжом. Ундан акробатлар, сувга сакровчилар, гимнастлар фойдаланади. Батутнинг узунлиги 5 метр, эни 1,5 метр, поддан баландлиги 1,2 метр. Батутда сакраш (якка ва синхрон жуфтлик) — спорт тури. АҚШда келиб чиққан. Халқаро федерацияга 1964-йил асос солинган, 40 га яқин мамлакат аъзо (1991). 1964-йилдан жаҳон биринчилиги ўтказиб келинади.
Ўзбекистонга Батутда сакраш (трамполин) янги спорт тури сифатида 1972-йил кириб келган. 1984-йил Тошкентдаги 3-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида илк бор Батут бўлими очилди. Т. Мироқилов Батутдан биринчи спорт устаси бўлди (1981). Ўзбекистонлик Д. Поляруш ўсмирлар ўртасида Европа чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди (1987). Яна беш марта шу қит'а биринчилиги ғолиби бўлди. 1990-йил Германияда бўлган жаҳон чемпионатида 2 олтин ва 1 кумуш медал олди, 1997-йил эса Канадада иккинчи марта жаҳон кубогини қўлга киритди. Спортнинг ана шу турида эришган муваффақиятлари учун Д. Поляруш хизмат кўрсатган спорт устаси, Н. Жиҳарева (Н. Айдинова) "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер" унвонига сазовор бўлган (1991).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |