БАУЭР (Бауэр) Бруно (1809.6.9, Эйзенберг — 1882.13.4, Риксдорф) — немис файласуфи, илк христианликлинг тадқиқотчиси. Инсоннинг мақсади коинотнинг ботиний моҳиятини юзага чиқаришдан иборат, унинг ахлоқ-одоби ҳам айни шу мақсад билан белгиланиши зарур, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, дунё асосида "ўз-ўзини англаш" ётади. Б. инсон онгини илоҳийлаштиради ва тарихни ҳаракатга келтирувчи куч ақлий фаолият, деб ҳисоблайди. Асосий асарлари: "Иоанн инжилининг танқиди" (1840), "Синоптик инжиллар танқиди", 1 - 3-жилд (1841 - 42).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил