Bauirjan Momishuli
Бауиржан Момишули, шунингдек, Бауржан Момиш-Ули деб ҳам ёзилади[а 1] (қозоқча: Бауыржан Момышұлы, Баwıржан Момışулı; русча: Бауиржан Момишули; 1910-йил 24-декабр — 1982-йил 10-июн) — қозоқ-совет ҳарбий хизматчиси, муаллиф, вафотидан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамони ва Қозоғистон халқ қаҳрамони унвонлари билан тақдирланган.
| Бауиржан Момишули | |
|---|---|
| Таваллуди |
24-декабр 1910-йил Орак Балга, Сирдарё вилояти, Россия империяси (ҳозирги Жуалий тумани, Жамбул вилояти, Қозоғистон) |
| Вафоти |
10-июн 1982-йил (71 ёшда) Олмаота, Қозоғистон ССР, Совет Иттифоқи (ҳозирги Олмаота, Қозоғистон) |
| Фуқаролиги |
|
| Хизматдаги йиллари |
1932–1934 1936–1955 |
| Унвони | Полковник |
| Ҳарбий қисм | Отлиқ қўшинлар |
| Қўмондонлик қилган | 9-гвардиячи ўқчи дивизия |
| Жанг/уруш | |
| Мукофотлари |
Ҳарбий: Меҳнат Қизил Байроқ ордени Халқлар дўстлиги ордени „Ҳурмат белгиси“ ордени |
Ҳаёти
Бауиржан Қозоғистоннинг жанубий қисмидаги ҳозирги Жуалий туманида жойлашган, бугунги кунда ташлаб кетилган Орак Балгада овулида Дулат қабиласига мансуб кўчманчи чорвадорлар оиласида туғилган[1]. У 13 ёшигача қариндошлари билан яшаган, ўсмирлик йилларида совет интернат мактабларида ўқиган[2]. 1929-йилда ўрта таълимни тамомлагач, ўқитувчи, туман қўмитаси котиби ҳамда прокурор ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Кейинчалик Қозоғистон СССРнинг Иқтисодий режалаштириш марказий бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган[3].
1932-йил ноябр ойида Бауиржан икки йиллик хизмат учун Қизил армияга чақирилган[4] ва 14-тоғ пиёда полкида курсант сифатида хизмат қилган. Захирага бўшатилгач, Ленинград Молия институтида иқтисодиёт бўйича курсда таълим олган ва Тижорат-саноат совет давлат банкининг қозоқ филиали тармоғида фаолият юритган[5].
Изоҳлар
- ↑ Қозоғистон ҳукумати нашрларида биринчи вариант ишлатилади, аммо Алехандер Бек китобларининг инглиз тилидаги барча таржималарида иккинчи вариант қўлланади.
Манбалар
- ↑ 100тҳ Анниверсарй оф Бауйрзҳан Момйшулй. нур.кз.
- ↑ Бауйрзҳан Момйшулй. За Нами Москва. Ȯнер (2009). ИСБН 978-601-209-087-1. п. 1.
- ↑ Ҳеро оф тҳе Совиэт Унион Баурзҳан Момйшулй. Cаталогуэ оф тҳе Ҳероэс оф тҳе УССР.
- ↑ Бауйрзҳан Момйшулй, Талес фром тҳе Wар. Чаптер 1.
- ↑ Кадйрзҳан Смагулов. Легендарй Сон оф тҳе Казакҳ Пеопле, Бауйрзҳан Момйшулй. (Wайбаcк Мачине сайтида 18 Май 2018 санасида архивланган) Казинформ, 4 Марч 2009.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Бауиржан Момишули“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Бавиржоннинг 100 йиллиги тантаналари ҳақидаги мақола
- 2010-йилдаги қозоқ ҳужжатли филми Бауйрзҳан Момйшулй ҳақида мақола (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-йил 23-апрел санасида архивланган)
- Легендарй Бауйрзҳан трейлери ЁуТубеда, режиссёр Калила Умаровнинг ЁуТубе каналида