Бауижан Абдирашули Есмахан (қозоқча: Бауыржан Әбдірашұлы Есмахан; 1975-йил 6-июл) – қозоғистонлик дин арбоби, „Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси“ диний ташкилоти раис ўринбосарларидан (нойиб-муфтий) бири[1]. Илгари у Ақтўбе вилояти бош имом-хатиби ва Ақтўбе вилояти диний ишлар бўлими мудири бўлган. Машҳур қозоқ қўшиқчиси Ерке Есмахоннинг акаси.

Бауиржан Есмахан
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 1975-йил 7-июн (1975-06-07) (51 ёш)
Дини Ислом
Касби Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасида раис ўринбосари

Биографияси

Бауиржан Есмахан 1975-йил 6-июлда туғилган. Истанбулда исломий таълим олган. 2008-йилда Қ.Жубанов номидаги Ақтўбе давлат университетининг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган. Узоқ вақт Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Ақтўбе вилояти бўйича вакили, Ақтўбе шаҳридаги энг йирик масжид – „Нур Гасир“ масжидининг бош имом-хатиби бўлган.

Кейинчалик Есмахан Ақтўбе вилояти дин ишлари бўлими мудири этиб тайинланди, ўрнига Абдимутали Дауренбеков[2] имом этиб тайинланди[3].

Ҳозирда у „Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси“ диний ташкилоти раисининг (нойиб-муфтийнинг) уч ўринбосаридан бири[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Отделы ДУМК“. Муфтят.кз (официальный сайт ДУМК). 2019-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-апрел.
  2. ↑ Самал Ендибаева. „Назначен директор департамента по делам религий Актюбинской области“. Казинформ. Қаралди: 2013-йил 20-апрел.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Восстал Актюбинский областной имам Есмахан (Казахстан). Не хочет ехать в Кзыл-Орду“. Казакҳстан Тодай. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-апрел.

Ҳаволалар