Бахавалпур — Покистондаги шаҳар. Сатлаж дарёси бўйида. Панжоб вилоятида. Аҳолиси 200 минг киши чамасида (1981). Тўқимачилик, озиқ-овқат (шоли, ёғ, ун) саноати корхоналари бор. Б.да қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (дон, пахта ва бошқалар) билан савдо килинади. Ҳунармандчилик (гилам тўқиш, кулолчилик) ривожланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил