Бахиллик – ахлоқ тушунчаси. Бирон шахснинг ўсишини, даражаси, обрў-эътибори ошишини, ютуғи, истеъдоди ва бошқаларни ич-ичидан кўра олмаслик. Бахиллик шахсиятпараст, худбин ва кўнгли қора кишиларга хос хусусият бўлиб, одамлар ўртасидаги ижтимоий-ахлоқий муносабатларга салбий таъсир қилади, уларни бузади, жамиятдаги инсонпарварлик ва адолатга путур етқазади, жаҳолатни кучайтиради. Бахил кишилар бошқаларни кўролмаганлигидан ташқари, уларнинг бахцизлиги, нотинчлигини истайдилар. ўзгаларнинг муваффақияцизлигидан, нотинчлигидан мамнун бўладилар. Бахилликка азалдан ёмон назар билан қаралган, халқ оғзаки ижоди намуналарида, ҳикоя, эртак ва достонларда у энг ярамас одат сифатида тасвирланган. Қуръони карим ва ҳадисларда ҳам бахиллик ҳамма ҳаром ишларнинг ва ярамас хулкларнинг боши сифатида қораланган, сахий, ҳимматли, мурувватли, феъли кенг инсон бўлишга даъват этилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Бахиллик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар