Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Baxmal tumani

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Бахмал тумани
туман
Таркибида Жиззах вилояти
Маъмурий маркази Ўсмат
Асос солинган санаси 1970
Расмий тиллар Ўзбек
Аҳоли 163,910
Миллатлар таркиби ўзбеклар (91,5%), қирғизлар (7,4%), тожик (0,3%), бошқа миллат вакиллари (0,8%)..
Динлар таркиби мусулмонлар
Майдони 1852.6 км²
Вақт минтақаси УТC+5
Почта индекси 131000
Расмий сайти ҳттп://бахмал.жиззах.уз/
Харитада
Бахмал тумани харитада
Бахмал баҳорда

Бахмал тумани, Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятидаги туман. 1943-йил 8-майда ташкил этилган (1957-йил 12-октабрда Ғаллаорол тумани билан бирлаштирилган эди, 1971-йил 31-августда қайта тузилди). Бахмал тумани шимол-ғарбдан Ғаллаорол тумани, шимолдан Молгузар тоғлари орқали Шароф Рашидов тумани, шарқдан Зомин тумани, ғарбдан Самарқанд вилояти ва жанубдан Туркистон тоғ-тизмалари орқали Тожикистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 1,86 минг км². Аҳолиси 163,910 минг киши.[манба керак] Бахмал туманида 1 шаҳарча (Ўсмат) ва 12 қишлоқ фуқаролари йиғини (Барлос, Бахмал, Боғишамол, Гулбулоқ, Мўғол, Новқа, Ойқор, Оқтош, Сангзор, Тонготар, Музбел, Узунбулоқ, Қатортол) бор. Маркази – Ўсмат шаҳарчаси. Ўсмат шаҳарчасидан Жиззах шаҳригача масофа 70 кмни ташкил қилади.

Гулбулоқ М.Ф.Й да Олмазор, Жар, Марказий Қўрғон, Янги ҳаёт, Чангал, Қаропчи ва Қозоқ қишлоқлари жойлашган. Гулбулоқ М.Ф.Й да ҳар йили катта футбол турнирлари ўтказилиб келинади.Турнирнинг энг кучли ва кўп бора ғолиб жамоаси Олмазор қишлоғи жамоасидир[1].

Табиати

Туман ҳудуди, асосан, тоғ олди текисликлари ва тоғлардан иборат. Бахмал туманининг жанубий қисмида Туркистон тизмаси ва унинг шимоли-ғарбий тармоғи – Молгузар тоғлари жойлашган (энг баланд жойи 2621 м). Молгузар тоғлари билан Туркистон тизмаси оралиғида Сангзор водийси бор. Водийдан Сангзор дарёси оқиб о'тади. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача температураси —5° дан —9* гача, июлники 25°, тоғли қисмида 15°. Йилига ўртача 300 – 750 мм ёғин тушади. Тупроқлари асосан тўқ тусли бўз тупроқлар ва тоғ жигарранг тупроқлар, тоғ ва баланд тоф дашт тупроқлари, шарқида типик бўз тупроқлар тарқалган. Эфемер ва эфемероид, ксерофит ўсимликлари ўсади. Бутазор, арчазор, ёнғоқзорлар учрайди. Бодом, ёввойи олма, олча, дўлана бор. Бахмал туманининг тоғ олди зоналарида йиртқичлардаи, бўрсиқ, тулки, бўри, судралиб юрувчилардан кўлбор илон, калтакссаклар, юмронқозиқ, қушлардан каклик, ғуррак ва бошқа учрайди. Бахмалда Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонаси ташкил этилган. Туман ҳудудида Саъд Ваққос ота булоғи бор.

Аҳолиси асосан, ўзбеклар (92,4%), қирғизлар (7.4%) шунингдек қозоқ, тожик, рус, молдован, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Ҳудудда асосан Ислом дини Сунний мазҳабига мансуб фуқаролар ҳамда камчилик христиан динига э'тиқод қилувчилар истиқомат қилади. 1 км² га ўртача 10 кишидан 15 кишигача тўғри келади.

Хўжалиги

Бахмал туманида мармар кони, ароқ-вино ва асфалт заводлари, босмахона, палое ва гилам тўқиш сехлари, қурилиш ташкилотлари бор. Туманда бўрдоқичилик фермалари, механизациялашган ўрмон хўжалиги мавжуд. Асосан ғаллачилик ва чорвачилик ривожланган. Қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлар 6,6 минг га, шу жумладан 0,4 минг га ерга сабзавот, 2 минг га ерга беда, 200 га ерга маккажўхори экилади. Боғ, токзор, тутзор, олмазор, ўрмонлар бор. Бахмал туманида 2 жамоа хўжалиги, 1 давлат хўжалиги, коператив хўжаликлар, 330 га яқин фермер хўжалиги ва бошқа 12 хўжалик бор. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 65,7 минг қорамол, 122,2 минг қўй ва эчки, 62,1 минг парранда бор (1999). Автомобил йўллари узунлиги 460 км. 1999/2000 ўқув йилида 63 умумий таълим мактаби бўлиб, 2376.1 ўқувчи, 1 ли-сейда 500 ўқувчи таълим олди. 45та мактабгача тарбия муассасаларида 3000 га яқин бола тарбияланади. 15 клуб, маданият уйи, „Бахмал“ ашула ва рақс ҳаваскорлик ансамбли, „Қайнарбулоқ“ қўғирчоқ театри, „Бахмал хандаси“ миниатюра ҳаваскорлик театри, 415 ўринли касалхона, 41 тиббий пункт, 15 амбулатория бўлиб, уларда 158 врач, 736 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди. „Бахмал ҳаёти“ туман газетаси чиқади (адади 1500)[2].

Бахмал – Жиззах вилояти туманларидан бири. Бахмал туман маркази Ўсмат шаҳарчаси.

Гулбулоқ ҚФЙ 2-даражали Йириқ Тижорат ва Иқтисодиёт ўчоғи саналади

Туман 1970-йил, 16-октабрда ташкил топган.

Манбалар

  1. ↑ Манба
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил